Ўзбекистон | 07:50 / 25.09.2024
1703
2 дақиқада ўқилади

Икки ойда 3,1 млрд сўмлик давлат харидлари қонунчиликка зид тарзда ўтказилишининг олди олинди

Ўзбекистонда сўнгги икки ойда 3,1 млрд сўмлик давлат харидлари қонунчиликка зид тарзда ўтказилишининг олди олинди, деб хабар қилди Коррупцияга қарши курашиш агентлиги. 

Агентлик томонидан август-сентябр ойларида давлат буюртмачилари томонидан жами 3,1 млрд сўмлик 11 та давлат харидида қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилгани аниқланди

Жумладан, қуйидаги давлат харидларида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган:

  • Нарпай туман Тиббиёт бирлашмасининг 673 млн сўмлик;
  • Шуманай тумани йўллардан фойдаланиш давлат муассасасининг 343 млн сўмлик;
  • Каттақўргон туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 215 млн сўмлик;
  • Олтинсой тумани ҳокимлигининг 193 млн сўмлик;
  • Қумқўрғон тумани 2-сон касб-ҳунар мактабининг 115 млн сўмлик;
  • Бухоро давлат педагогика институти ҳузуридаги академик лицейининг 56 млн сўмлик давлат харидлари. 

“Қамчиқавтойўл ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш корхонаси” давлат муассасаси буюртмачилигида ўтказилган 1,5 млрд сўмлик давлат харидида ўзаро аффилланган шахслар иштирок этишига йўл қўйилган.

Агентликнинг тақдимномаларига асосан харид комиссиясининг ғолибни аниқлаш ҳақидаги баённомалари бекор қилиниб, мазкур давлат харидларининг қонунга хилоф равишда ўтказилишининг олди олинди.

Ўрганиш ва таҳлиллар жараёнида тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Мавзуга оид