Ўзбекистонда рақамли далиллардан фойдаланиш тартиби қонунчилик билан тасдиқланди
Уммоннинг оммабоп Asdaa Oman газетасида Ўзбекистонда кибержиноятларга қарши курашиш учун рақамли далиллардан фойдаланишга оид қонун қабул қилинганлигига бағишланган мақола чоп этилди.
Унда Ўзбекистон президенти томонидан "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига рақамли далиллар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" қонун имзолангани маълум қилинган. Ҳужжат билан Жиноят-процессуал кодексига, Фуқаролик-процессуал кодексига, Иқтисодий процессуал кодексга, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексга рақамли далиллар тушунчаси, рақамли далилларни тўплаш, тақдим этиш, мустаҳкамлаш, кўздан кечириш, текшириш ва баҳолаш, уларни сақлаш, қайтариш ҳамда йўқ қилиш тартибини белгиловчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Мақолада мазкур қонун 2022 йилда ишлаб чиқила бошлангани ва бир неча маротаба кўриб чиқилгандан сўнг, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан учинчи ўқишда қабул қилингани, шундан сўнг Сенатда маъқуллангани таъкидланган.
"Ушбу қонун Ўзбекистонда ҳуқуқий тизимни кучайтиради ва мамлакатнинг халқаро рейтингдаги ўрнини янги поғонага олиб чиқади", – деб ёзилган.
Мавзуга оид
07:50 / 25.09.2024
Икки ойда 3,1 млрд сўмлик давлат харидлари қонунчиликка зид тарзда ўтказилишининг олди олинди
09:27 / 27.05.2024
Қонунчилик ҳужжатлари моҳиятини аҳолига етказишнинг янги тартиби жорий қилинади
19:07 / 23.05.2024
Қасддан баданга енгил шикаст етказиш маъмурий ҳуқуқбузарлик тоифасига ўтказилади
08:17 / 13.05.2024