Жамият | 18:08 / 01.10.2024
9902
2 дақиқада ўқилади

Божхона постида Ўзбекистонга олиб кирилаётган пневматик қуроллар ва 2,7 минг дона ўқлар тўхтатиб қолинди 

Фуқаро 3 кг ов милтиғи капсулаларини автомобилнинг олд ўриндиғи орасига яширган ҳолда ўтмоқчи бўлган. 

Фото: Божхона қўмитаси

Қорақалпоғистонда жойлашган “Довут-ота” чегара божхона постидан ноқонуний олиб ўтилаётган пневматик қуроллар ва ўқлар фош этилган. Бу ҳақда республика божхона бошқармаси хабар бермоқда

Маълум қилинишича, “Довут-ота” чегара божхона пости орқали Россиядан кириб келган курьерлик жўнатмалари божхона кўригидан ўтказилганида йўловчи томонидан 4,5 мм пневматик тўппонча, тозалаш учун мўлжалланган анжом, 2 дона газбаллон, 2 дона ўқдон ва 700 дона пневматик қурол учун ўқларни ҳеч қандай ҳужжатларсиз олиб келинаётгани аниқланган. 

Бундан ташқари, қўшни давлатдан мамлакатимизга кириб келган фуқаронинг қўл юкларидан 1 дона газбаллонли тўппонча, 11 дона газбаллон, 1 дона ўқдон, 1 дона пневматик тўппонча учун ғилоф ва 2000 дона пневматик тўппонча учун темир шарикли ўқлар борлиги маълум бўлган. 

Шунингдек, транспорт воситасининг олди томонидаги ўриндиқлар орасига вазни салкам 3 кг бўлган ов милтиғи ўқининг капсулаларини хуфиёна тарзда яшириб олиб ўтишга уриниш ҳолатлари фош этилган.

Мавзуга оид