Жамият | 10:35 / 03.10.2024
7389
1 дақиқада ўқилади

9 ёшли қизнинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчига нисбатан тергов ҳаракатлари давом этмоқда — Тошкент шаҳар ИИББ

Пойтахт ИИББ матбуот хизматининг Kun.uzʼга маълум қилишича, ҳолат бўйича бир қанча экспертизалар тайинланган, хулосага кўра ҳайдовчига нисбатан эҳтиёт чораси масаласи кўриб чиқилади.

Фото: Видеодан кадр

Эслатиб ўтамиз, 19 сентябрь куни Тошкент шаҳар Сергели туманида автобусдан тушиб, йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган ўқувчини юқори тезликда ҳаракатланиб келган BYD уриб юборган эди. 9 ёшли ўқувчи қиз олган тан жароҳатлари сабабли касалхонага олиб борилган вақтда вафот этган.

Ўшанда Тошкент шаҳар ИИББ ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (“Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш”) билан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилган эди. 

Мавзуга оид