Жамият | 14:20 / 07.10.2024
2121
1 дақиқада ўқилади

Корея Ўзбекистонда инновацион лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдиряпти

Автомобил саноати учун эҳтиёт қисмлар ва электротехника ишлаб чиқариш бўйича қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан келишувга эришилди.

Фото: РИА Новости / Рамиль Ситдиков

4 октябр куни Ташқи ишлар вазирлигида Корея Республикаси элчиси Вон До Ён иштирокида "Ўзбекистон–Корея саноат-академик инновациялар ҳафталиги 2024" тадбирида қатнашиш учун Ўзбекистонга келган автомобилсозлик ва электротехника соҳасидаги бир қатор Жанубий Корея компаниялари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Жанубий Корея вакиллари икки мамлакат компаниялари ўртасида инновация ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболлари ҳамда фикр алмашиш учун самарали платформага айланган тадбир муваффақиятли ўтказилганини мамнуният билан қайд этдилар.

Инвестиция ва савдо-иқтисодий соҳалардаги икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш ва кенгайтириш масалалари алоҳида муҳокама қилинди.

Учрашув якунида автомобил саноати учун эҳтиёт қисмлар ва электротехника ишлаб чиқариш бўйича қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан келишувга эришилди.

Мавзуга оид