Самарқандда содир бўлган ЙТҲда ҳайдовчи ҳалок бўлди
ЗИЛ юк машинаси қайрилиб олиш мумкин бўлмаган жойдан бурилиб олаётганда Жигули машинаси келиб унинг остига кириб кетган.
Самарқанд вилоятида ЗИЛ ва Жигули машинаси иштирокида содир бўлган ЙТҲда ҳайдовчи ҳалок бўлди. Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 4 октябр куни содир бўлган.
Паст Дарғом тумани Искандари маҳалласидан ўтувчи 4Р-46 автомобил йўлида ҳаракатланиб кетаётган ЗИЛ юк машинаси қайрилиб олиш мумкин бўлмаган жойдан бурилиб олмоқчи бўлган.
Шу пайтда ўз йўлидан келаётган Жигули машинаси келиб унга урилган ва пачақланиб юк машинаси остига кириб кетган.
Оқибатда, оғир тан жароҳатлари олган Жигули ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлган.
Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
18:20 / 14.01.2025
Самарқандда 10 дан зиёд киши қўлбола спиртдан заҳарланиб вафот этгани айтилмоқда
16:54 / 14.01.2025
Самарқанддаги Ширин шаҳарчасида ерусти метроси қурилади
15:08 / 14.01.2025
Самарқандда қум-шағал қазиб олиниши оқибатида табиатга 826 млрд сўм зарар етказилди
23:44 / 13.01.2025