«Ҳизбуллоҳ» Исроилга 135 та ракета учирди
Исроил оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, Исроил шимолига берилган зарба Яқин Шарқда можаро авж олгандан кейин бир йил ичида Ливан томонидан мамлакатни энг кучли ўққа тутиш бўлди.
Ливаннинг «Ҳизбуллоҳ» гуруҳи Исроил томонига 135 га яқин ракета учирди. 8 октябр, сешанба куни ўққа тутишда Исроил шимолидаги, хусусан, мамлакатнинг учинчи йирик шаҳри бўлган Ҳайфа нишонга олинган, дея хабар беради Исроил мудофаа кучлари (ЦАҲАЛ).
Ракеталарнинг аксарияти тутиб олинди, бироқ бир нечта ракеталар Ҳайфа ва унинг чеккасида, хусусан, Кирят Моцкинда қулади. ОАВ маълумотларига кўра, бўлаклар Ҳайфа чеккасидаги Кирят Ямда турар жой биносига ҳам тушган.
Бир аёл енгил жароҳат олган
Натижада, бир аёл қўлидан енгил жароҳат олди, дея маълум қилди Х'да Маген Давид Адом қутқарув хизмати.
Times of Israel газетаси, Исроилнинг N12 телеканали ва бошқа оммавий ахборот воситалари таъкидлаганидек, бу Яқин Шарқда можаро авж олгандан бери Исроилнинг Ливандан энг кучли ўққа тутилишидир.
Ҳайфани ўққа тутиш 27 сентябр куни Исроилнинг Байрутга берган зарбаси натижасида ҳалок бўлган «Ҳизбуллоҳ» етакчиси Ҳасан Насруллоҳ ўринбосари Наим Қосимнинг нутқидан сўнг дарҳол бошланди.
«Ҳизбуллоҳ» раҳбариятининг йўқ қилиниши
Сентябр ойи ўрталарида Ливанда «Ҳизбуллоҳ» тезкор алоқа учун фойдаланадиган пейжер ва рацияларда қатор портлашлар содир бўлди. 27 сентябр куни кечқурун Исроил армияси Байрутнинг жанубий чеккасида жойлашган «Ҳизбуллоҳ» штаб-квартирасига ҳаво ҳужуми уюштирди, натижада ҳаракат раҳбари, «Ҳизбуллоҳ»га 30 йилдан ортиқ раҳбарлик қилган Ҳасан Насруллоҳ ҳалок бўлди.
Насруллоҳ билан бирга унинг қизи Зайнаб, ҳаракатнинг бир қатор юқори мартабали аъзолари, шунингдек, Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) генерал-майори Аббос Нилфорушан ўлдирилган.
Мавзуга оид
00:02 / 22.12.2024
Владимир Путин: «Суриядаги воқеалар бенефициари — Исроил»
16:40 / 20.12.2024
Ғазода ҳарбий базалар қурилмоқда. Исроил мустаҳкам ўрнашиб олмоқчи
18:08 / 19.12.2024
Исроил илк бор Яман пойтахтига зарба берди
14:47 / 18.12.2024