Ўзбекистон | 14:41 / 11.10.2024
1436
1 дақиқада ўқилади

Ногиронлиги бор болалар юридик техникумларда бепул ўқиши мумкин бўлди

Улар ва оилавий меҳрибонлик уйлари битирувчилари юридик техникумларга давлат гранти асосида алоҳида қабул параметрлари доирасида қабул қилинади.

Вазирлар Маҳкамасининг “Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда ногиронлиги бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан ҳукумат айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Киритилаётган қўшимчалар билан ногиронлиги бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланмоқда. Масалан, эндиликда ногиронлиги бўлган болалар учун умумтаълим фанлари бўйича сертификат бериш каби давлат хизматини олишда хизмат кўрсатиш тўловининг 50 фоиз миқдорида чегирма белгиланмоқда.

Бундан ташқари, улар ва оилавий меҳрибонлик уйлари битирувчилари юридик техникумларга давлат гранти асосида алоҳида қабул параметрлари доирасида қабул қилинади.

Ҳужжат билан қонун ҳужжатларига бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилди.

Мавзуга оид