Ўзбекистон | 14:30 / 11.10.2024
2435
1 дақиқада ўқилади

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни қайта ижарага беришга рухсат этилди

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни қайта ижарага бериш мумкин бўлди. Президент томонидан 9 октябрда имзоланган қонун билан айрим қонун ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиляпти.

Ер кодексига ва бошқа қонунларга ижарага олувчи томонидан ижарага олинган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларига бўлган ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ер участкасидан фойдаланиш мақсадлари ўзгартирилмаган ҳолда бошқа шахсга ўтказилиши (қайта ижарага берилиши) мумкинлигини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага беришда очиқ электрон танлов ўрнига электрон онлайн-аукционлар жорий этилиши белгиланмоқда.

Энг яхши таклифни танлаб олиш йўли билан аниқланадиган йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширувчи жисмоний ва юридик шахсларга ер участкаларини тўғридан-тўғри ижарага беришда ижарага олувчи томонидан давлат бюджетига маблағлар тўланиши назарда тутилмоқда.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирди.

Мавзуга оид