Спорт | 10:50 / 14.10.2024
3605
1 дақиқада ўқилади

Кениялик спортчи марафонда янги жаҳон рекордини ўрнатди

Кениялик спортчи Рут Чепнгетич Чикаго марафонида ғалаба қозониб, 2 соат 9 дақиқа 57 сония натижа билан аёллар ўртасида янги жаҳон рекордини ўрнатди. Эркаклар ўртасида рекордчи унинг вафот этган ҳамюрти Келвин Киптум бўлиб қолмоқда.

Фото: Paul Harding / Freelancer / Getty Images Sport

Кениялик 30 ёшли спортчи Рут Чепнгетич 13 октябр, якшанба куни Чикаго марафонида ғалаба қозониб, аёллар ўртасида 2 соат 9 дақиқа 57 сония натижа қайд этиб, янги жаҳон рекордини ўрнатди

У 2023 йил сентябр ойида Берлин марафонида эфиопиялик югурувчи Тигист Ассефа томонидан ўрнатилган аввалги рекордни бир дақиқа-ю 56 сонияга янгилаган.

Эркаклар ўртасида рекордчи унинг вафот этган ҳамюрти Келвин Киптум бўлиб қолмоқда.

Чепнгетич марафонда 2019 йилги жаҳон чемпиони ҳисобланади. Бундан ташқари, 2021 йил апрел ойида Истанбулда ярим марафон масофасида жаҳон рекордини ўрнатган эди – 1 соат 4 дақиқа 2 сония.

Мавзуга оид