Жаҳон | 13:56 / 14.10.2024
1601
3 дақиқада ўқилади

Озарбойжонда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича миллий стратегия қабул қилинди

Миллий стратегияни амалга ошириш учун Қорабоғ ва Шарқий Зангизур асосий ҳудудлар саналмоқда.

Сарсанг сув омбори. Фото: academic.ru

10 октябр куни Озарбойжон президенти Илҳом Алиев «Сув ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича миллий стратегия»ни тасдиқлаш тўғрисида фармойиш имзолаган.

Озарбойжонда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича миллий стратегиянинг қабул қилиниши бу соҳада концептуал ёндашувни намойиш этмоқда.

Стратегиянинг асосий қоидаларига кўра, ҳужжат мамлакат сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни шакллантиришга стратегик нуқтайи назардан ёндашувни тақозо этади. Стратегияда сув ресурсларини ўзлаштириш, чучук сув ресурсларининг сифатини сақлаш, сув таъминоти, сув хўжалигини юритиш ва сувдан фойдаланишга комплекс ёндашув назарда тутилган.

Бугунги кунда жиддий глобал муаммолар ичида сув ресурсларининг тақчиллиги муҳим ўринга эга. Озарбойжон ҳам чекланган сув ресурсларига эга бўлган мамлакатлардан бири саналади. Шу нақтайи назардан қаралганда, Илҳом Алиев томонидан тасдиқланган миллий стратегия бир томондан мавжуд сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни тақозо этса, иккинчи томондан янги ресурсларни шакллантириш масаласини қўяди.

Сувқовушан сув омбори. Фото: sputnik.az

Янги сув ресурсларини шакллантириш борасида экспертлар Қорабоғ ва Шарқий Зангизур иқтисодий туманларининг катта салоҳиятини қайд этишмоқда.

Қорабоғ ва Шарқий Зангизурнинг бой сув ресурсларини инобатга олиб, таъкидлаш мумкинки, бу ҳудудлар Миллий стратегияни амалга оширишда жуда муҳим ҳисобланажи. Гап бу ресурсларни Сув фондига қўшиш ва улардан самарали фойдаланишнинг механизмларини ишлаб чиқиш хусусида бормоқда. Табиийки, амалиётда мақсадга эришиш индикаторлари, эҳтимолли чақирув ва хавфларга жавоблар ҳамда бошқа жиҳатлар ҳам инобатга олинади. Бундай ёндашув Миллий стратегияни амалга ошириш учун яхши имкониятлар яратади.

Сувқовушан сув омбори. Фото: sputnik.az

Экспертлар Сув ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича миллий стратегия қабул қилиниши ва амалиётган жорий этилиши билан Озарбойжонда ҳам янги сув ресурсларини шакллантириш, ҳам сув ресурслари тақчиллиги бўйича потенциал муаммоларни бартараф қилиш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилишини ишонч билан таъкидлашмоқда: «Самарадорлик, мақсадга йўналганлик ва тизимлилик мезонларини асос қилиб олиб мамлакатда сув ресусларидан оқилона фойдаланиш борасида катта натижаларга эришиш мумкин», дейишмоқда экспертлар.

Шундай қилиб, Миллий стратегиянинг қабул қилиниши Озарбойжон сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда уларнинг умумий барқарорлигини сақлашда тизимли ёндашувни намоён этаётганини тасдиқлайди.

 

Мавзуга оид