Жаҳон | 20:31 / 14.10.2024
6392
2 дақиқада ўқилади

Россия аҳолиси мамлакатдаги мигрантлар сонини жуда кўп деб ҳисобламоқда

Сўровда иштирок этганларнинг 80 фоизи шундай фикрга эга. Йил давомида бу жавобни берганларнинг улуши 21 фоизга ошган.

Фото: Global Look Press

Ишга қабул қилиш бўйича онлайн hh.ru платформаси мутахассислари томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, россияликларнинг аксарияти ўз ҳудудида жуда кўп мигрантлар яшайди, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда РБК ёзди.

Қайд қилинишича, сўровда иштирок этганларнинг 80 фоизи шундай фикрга эга. Йил давомида бу жавобни берганларнинг улуши 21 фоизга ошган.

Кўпинча, тўртта фаолият соҳаси бўйича иштирокчилар шу тарзда жавоб берган:

- транспорт ва логистика – 92 фоиз;

- автобизнес – 91 фоиз;

- хавфсизлик — 89 фоиз;

- қурилиш – 85 фоиз.

Сўров 2024 йил сентябр ойида ўтказилган бўлиб, унда 3 мингга яқин киши иштирок этган.

Сўров иштирокчиларининг 12 фоизи мамлакатдаги меҳнат мигрантлари сонини етарли деб ҳисоблайди. Яна 4 фоизи уларнинг сонини кўпайтириш тарафдори бўлган. Қоидага кўра, IT-мутахассислари, шунингдек, маркетинг, чакана савдо, туризм, умумий овқатланиш ва хомашё қазиб олиш соҳалари ишчилари шундай деб ўйламоқда.

Мигрантлар асосан шароитлар маҳаллий аҳоли учун мос бўлмаган ишларга жалб қилинмоқда - бу 58 фоиз иштирокчининг фикри. 59 фоиз иштирокчи иш берувчилар меҳнат мигрантларини ишлатишдан манфаатдор, деб ҳисобламоқда. Ярми мигрантларни ёллаш фойдалироқ, чунки Россияда уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қийинроқ, деган фикрда.

Сўров иштирокчиларининг деярли учдан икки қисми (62 фоизи) меҳнат миграцияси Россия ҳудудлари учун зарарли, деб ҳисоблайди. Фақат 13 фоизи бу ҳолатда фойда ҳақида гапиради. Бундан ташқари, 56 фоизи мигрантлар маҳаллий аҳоли тўлдириши мумкин бўлган ишларни эгаллаб олган, деб ҳисоблайди. Шу билан бирга, россияликларнинг 39 фоизи уларнинг ўрнини эгаллашга тайёр, 28 фоизи бунга тайёр эмас.

Мавзуга оид