Наманганда машина «багажи» устида ўтириб ҳаракатланган йигит вафот этди
Косонсой туманида 21 ёшли ҳайдовчи «Жигули»да турли хавфли манёврлар қилиб ҳаракатланди. Бунинг оқибатида машина «багажи» устида ўтирган йигит йиқилиб тушган ва шифохонада вафот этган.
Наманган вилоятининг Косонсой туманида машина юкхонасида ўтириб ҳаракатланган 21 ёшли йигит вафот этди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Воқеа 2 октябр куни соат 16:00 ларда туманнинг Боғибаланд кўчасидаги ички йўллардан бирида содир бўлган. 21 ёшли йигит “ВАЗ-2107” автомашинаси юкхонаси устига дўстини ўтқазиб олиб, турли манёврлар қилиб ҳаракатланган.
Юкхонадаги йигит (2003 йилда туғилган) ерга йиқилиб, турли тан жароҳатлари олган. У шифохонага ётқизилиб, тиббий муолажалар кўрсатилганига қарамай, 12 октябр куни вафот этган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлиши) билан жиноий иш қўзғатилган.
Мавзуга оид
16:20 / 06.01.2025
Наманганда шифокорлар боланинг ҳаётини сақлаб қолди
07:34 / 23.12.2024
40 млн сўмлик пиротехника буюмларини сотаётган шахслар ушланди
19:05 / 26.11.2024
Наманганда флюорит тошини қайта ишлаш йўлга қўйилиши мумкин
16:53 / 22.11.2024