Иқтисодиёт | 10:20 / 15.10.2024
3989
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон АҚШга ҳар ҳафта 3-4 тонна узум экспорт қилишни режалаштирмоқда

Ўзбекистонда етиштирилган узумни АҚШга экспорт қилиш кўпайтирилади. У NetCost тармоғининг Ню-Йоркдаги савдо нуқталарига тарқатиляпти.

Фото: "Дунё" АА

Ўзбекистон элчихонаси маълумотига кўра, Ню-Йоркдаги Uzbek-American Trade House ва Тошкент шаҳридаги GardenCells масъулияти чекланган жамияти ўртасида тузилган янги экспорт шартномасига асосан АҚШга 1,7 минг тонна янги узум маҳсулоти ҳаво транспорти орқали Ню-Йорк шаҳрига етказилди.

АҚШнинг Озиқ-овқат маҳсулотлари санитар назорати бошқармаси (FDA) талабларига мувофиқ қадоқланган узум Американинг NetCost озиқ-овқат савдо марказлари тармоғининг Ню-Йорк штатидаги савдо нуқталарига тарқатилди.

Ўзбекистон узумига маҳаллий аҳоли томонидан юқори қизиқиш билдирилмоқда. Шу боис, янги партияга буюртма берилди ва ҳар ҳафта 3-4 тонна миқдорида узум экспорт қилишга келишиб олинди.

Мавзуга оид