Ўзбекистон | 11:40 / 15.10.2024
2727
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон президенти махсус вакили Франция қуролли кучлари делегацияси билан учрашди

Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Франция Қуролли кучлари вазирлигининг Халқаро алоқалар ва стратегия Бош бошқармасининг Европа, Шимолий Америка ва кўп томонлама ҳаракатлар хизмати раҳбари Александр Эскорсиа бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

Фото: ТИВ

ТИВ маълумотига кўра, мулоқотда Афғонистондаги мавжуд вазият, шунингдек, афғон инқирозини ҳал қилиш йўлларини излаш юзасидан фикр алмашилди.

Томонлар чегараларни мустаҳкамлаш, терроризм ва наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига, қурол-яроғ контрабандасига қарши курашиш каби соҳаларда саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш зарурлигига келишиб олдилар.

Александр Эскорсиа Ўзбекистоннинг минтақавий барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашдаги муҳим ролини қайд этди. Келгусида ҳам самарали ҳамкорлик давом этишига ишонч билдирди.

Мавзуга оид