Ўзбекистон | 15:00 / 16.10.2024
6280
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Венгрия пойтахти Будапешт маданият, тарих ва замонавийликни бирлаштирган жозибадор шаҳар ҳисобланади. Унинг аҳолиси ва ҳаёти ҳақида кўпроқ билиш, қизиқарли ва шаҳарда йилнинг барча фаслларида унутилмас саёҳат учун сабаб топилади.

Будапештда тахминан 2 миллиондан ортиқ аҳоли яшайди, бу уни Европа Иттифоқидаги йирик шаҳарлардан бирига айлантиради. Будапешт Венгриянинг иқтисодий-маданий маркази ҳисобланади. Бу ерда мамлакатдаги етакчи йирик компаниялар, банклар ва молиявий муассасалар жойлашган. Аммо аҳолининг асосий қисми маданият, санъат ва иқтисодиётга катта эътибор беради ва фаолият юритади. Балки шунинг учун ҳам бу шаҳар меҳмонларда илиқ хотиралар билан ёдда қолади.

Тўрт фаслда сизни нима кутади?

Шаҳарда театрлар, концерт заллари, музейлар ва галереялар сони жуда кўп. Аҳоли бир неча турли маданиятлар, анъаналар ва тиллар билан таниш. Ўз маданиятини юқори даражада намоён эта оладиган венгерлар бундан усталик билан фойдаланишади. Йилнинг тўрт фаслида ҳам хушчақчақ кайфиятни тақдим эта оладиган тадбирлар уларнинг жон-у дили. Қишда ҳам у ерда зерикиб қолмаслик аниқ, чунки декабрда рождество муносабати билан маҳаллий ҳунармандчилик, анъанавий таомлар ва сувинерлар кўргазмалари бошланади. Маҳаллий маданиятни ҳис қилиш учун бу яхши имконият.

Будапештда баҳорнинг келишини ҳар йили март-апрел ойларида ўтказиладиган баҳор фестивали (Budapest Spring Festival) очиб беради. Бу Венгриянинг энг йирик ва қадимий маданий фестивалларидан бири бўлиб, 1981 йилда ташкил этилган ва маданиятнинг барча йўналишларини қамраб олади. Фестиваль Венгрия пойтахти Будапештда ўтказилиб, дунё миқёсида машҳур маданий тадбирлардан бирига айланган. Майда эса Будапешт халқаро гастрономик фестивали бошланади. Унда сайёҳлар маҳаллий ва халқаро таомларнинг турфа хилини татиб кўришлари мумкин.

Ёзда эса шаҳар кўчаларида кўчма санъат фестивали ўтказилади, бу сайёҳларга санъат ва маданиятни яқиндан ҳис қилиш имконини беради. Мусиқа шинавандалари бу мусиқа фестивалларини яхши билишади ва ҳар йили бу мавсумда  дунёнинг турли мамлакатларидан сайёҳлар оқими Будапештга қараб йўналади.

Куз эса Будапештга бориш учун йилнинг энг қулай палласи саналади. Ҳар йили октябр ойида ўтказиладиган Будапешт халқаро кинофестивали (BUDAPEST INTERNATIONAL FILM FESTIVAL) Европадаги энг муҳим кино тадбирларидан бири ҳисобланади. Фестивалда жаҳон киносида танилган режиссёрлар, актёрлар, продюсерлар ва кино экспертлари иштирок этади.

«Мен Будапештдан шундай ҳайратланарли таассуротлар билан қайтаман деб ўйламаган эдим. Бу шаҳарда одамни илҳомлантирадиган энергия бор ва бу ерга сафардан кейин ўзингизни янгилангандай ҳис қиласиз. Ҳар бир кун янги кашфиётлар олиб келди ва бу Будапештга сафаримни унутилмас қилди. Биз бу ерга Qanot Sharq авиакомпанияси билан учиб келдик. Шу ўринда хусусан мен қулай ва ёқимли парвоз учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Тўғридан-тўғри рейс ва юқори даражадаги хизмат саёҳатимни ёқимли бошланишини таъминлади. Шаҳардаги маданий тадбирлар ва фестиваллардан баҳра олдим, айниқса гастрономик фестивалга ташриф буюриш жуда ёқимли бўлди. У ерда ўзимни маҳаллий аҳоли ва мазали таомлар туфайли худди ўз уйимдагидек ҳис қилдим. Qanot Sharq’га қулай парвоз учун миннатдорчилик билдираманQanot Sharq авиакомпаниясига қулай парвоз учун миннатдорчилик билдираман,  менга бу ажойиб шаҳардан олинган таассуротларни тўлиқ ҳис қилишга имкон берди!» — дейди Тошкентлик сайёҳ Насиба Хайруллаева.

Ишончингиз қадрланади!

Кузги мўътадил об-ҳаво, жаҳон киносанъатининг эксклюзив премералари, Будапештнинг рангин ҳаёти, кечки концертлар саёҳатни янада унутилмас қилади. Трансфер имкониятларини эса Qanot Sharq авиакомпаниясига ишониш мумкин. Чунки компания томонидан йўлга қўйилган Тошкент-Будапешт йўналишидаги парвозлар Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги алоқаларни янги босқичга олиб чиқади ва маданият, таълим ва тадбиркорлик соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлашга ёрдам беради. Икки мамлакат ўртасидаги маданий, иқтисодий, таълимий алмашинув ривожланиб, ҳар икки томон учун янги имкониятлар яратади. Авиакомпания давлатлараро муносабатларни мустаҳкамлаш мақсадида мижозларга сифатли хизмат кўрсатишни йўлга қўйган. Нафақат авиарейслар орқали, балки маданий, ижтимоий муваффақиятли боғланишни ҳам амалга оширмоқда.

 Qanot Sharq авиакомпанияси томонидан ҳафтанинг ҳар якшанба кунларида Будапештга парвоз амалга оширилади. 31 октябрдан бошлаб эса бу жадвал ҳафтанинг пайшанба кунига ўзгаради.

Мижозлар хавфсизлиги, ҳамёнбоп нархлар компаниянинг устувор мақсади ҳисобланади. Qanot Sharq ўз мижозларининг истакларини ҳисобга олган ҳолда туризм, бизнес, таълим, тиббиёт имкониятлари жозибадор мамлакатлар билан ҳамкорликни самарали йўлга қўймоқда.

Маълумот учун телефонлар: (+998) 71−227−93−07. (+998) 71-227-57-71

Сайт: qanotsharq.com

Instagram: @qanotsharq

Telegram: t.me/qanotsharq

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид