Ўзбекистон | 15:00 / 13.11.2024
5120
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Халқаро Гуляш фестивали, арзон овқатланиш ва ноёб совғалар юрти

Дунё бўйлаб туризм пост-пандемия даврида янги ривожланиш босқичига ўтди. Одамларда ҳаётдаги одатларини ўзгартириб, кўпроқ табиат, маданият ва янгича шароитларни ҳис қилишга интилиш кучайди. Мамлакатлар ўз туристик жозибасини тарихи, маданияти, ошхонаси, экологияси, табиати билан намойиш этмоқда. Саёҳатсеварлар учун визасиз мамлакатлар сони анчагина, аммо забт этилмаган чўққилар ҳар доим қизиқ.

Фото: Qanot sharq

Венгрия – гастрономик таассуротлар юрти

Венгрияликлар ўз ошхонаси ва гастрономик анъаналари билан фахрланишади. Венгрия миллий ошхонаси таомлар турфа хиллиги билан Европада 3-ўринни эгаллайди. Бу ерда зиравор ва қўшимчаларни жуда яхши кўришади (биргина паприканинг 7 хили бор, уни маҳаллий аҳоли ўз ерлари ва плантацияларида етиштиради).

Энг машҳур миллий таомлар: холасле (венгер балиқ шўрваси), бограч

(венгер гўштли шўрваси), лечо, гуляш, перкельт (жуда қуюқ гуляш), паприкаш (паприка билан тайёрланган гўштли таом), лангош, палачинта 

аля Гундель (машҳур венгер дессерти) ҳисобланади. Ҳар бир сайёҳ буларни татиб кўриши керак.

Венгрияда 1999 йилдан бери ҳар йили Халқаро Гуляш фестивали ўтказиб келинади. Байрамда мамлакатнинг энг яхши ошпазлари очиқ ҳавода катта қозонларда хушбўй таомлар тайёрлаб меҳмонларга тортиқ қилишади.

Фестивалда дунёдаги энг катта гуляш (2,4300 л) тайёрланган ва бунинг учун 19 нафар ошпаз ва 40 нафар ошпаз ёрдамчилари 7 соат давомида пиширишган. Таом учун 700 кг мол гўшти, 140 кг пиёз, 8 кг саримсоқ ва 130 кг дан ортиқ қизил қалампир ишлатилган.

Бу ерда паприка мамлакатнинг яна бир гастрономик рамзи ҳисобланади. Венгриядаги совғалар учун паприкани мато қоплар ва чиройли форфор идишларда сотишади. Паприка ёғи ҳам ноёб совға саналади. Шунингдек, пишлоқларнинг ноёб турлари, турли мевалардан қуритиб тайёрланган шедевр ширинликлар, миллий ширинлик – марципан татиб кўриш ва харид қилишга ундайди.

Давлат пойтахти Будапештда овқатланиш арзон – нонушта, тушлик ва кечки овқат учун маблағ тежашнинг ҳожати йўқ. Шунинг учун ҳам сайёҳлар бу ерни Европанинг энг арзон туристик манзили сифатида қайд этишади.

Будапештдан қандай совғалар олиш керак?

Будапештда гастрономик совғалар учун Марказий бозорга борган маъқул. Бу бозор ҳам шаҳарнинг диққатга сазовор жойларидан бири ҳисобланиб, 1897 йилда қурилган. Бу ерда ҳар қандай миллий маҳсулотларни топиш мумкин: айрим сотувчилар русча гаплаша олади ва маслаҳат беради.

Яқинларингизга совға танлашда венгер чиннилари, ўзгармас ёқимли ҳидга эга лаванда, маҳаллий чарм маҳсулотларининг кенг танлови бор. Аёлларга совға танлашда умуман қийинчилик йўқ. Чунки мамлакатда табиий ва сифатли косметика маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Венгрия косметика брендларининг сифати жуда юқори, шу билан бирга унинг нархи ҳам ҳамёнбоп.

Шунингдек, туристлар Будапештдан совға сифатида Ҳевиз лойини олиб келишни тавсия қилишади (дорихоналарда сотилади). Лой паста ва қуруқ шаклда сотилади.

XVII асрда Венгрия Европанинг атирлар маркази сифатида танилган. Европа бўйлаб спиртли асосда ишлаб чиқарилган биринчи атир XIV асрда венгер устаси томонидан қиролича Элизабет учун яратилган. Биринчи “Венгер суви” спирт ва янги розмариндан иборат бўлган. Кейинчалик лаванда, цитрус ёғлари, мята ва шалфей ҳам қўшилган. Ҳозирги кунда мамлакат бу борада етакчи саналади.

Будапештга боришнинг энг мақбул йўли...

Айни пайтда ўзбекистонликлар учун Будапештга йўл осонлашган. Чунки Qanot Sharq авиакомпанияси икки давлат пойтахтлари ўртасида тўғридан тўғри авиапарвозларни йўлга қўйганига анча бўлди. Парвознинг кутишларсиз амалга оширилиши йўловчиларга қулайлик яратади. Компания ўз хизматларини профессионал тарзда адо этади.

2024 йил 31 октябрдан ҳафтанинг ҳар пайшанба кунида йўлга қўйилган.

Бориш учун шунча сабаблар бор экан, демак қадам ташлаш палласи келган!

Батафсил маълумотларни авиакомпаниянинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларидан олиш мумкин.

Маълумот учун телефонлар: (+998) 71−227−93−07. (+998) 71-227-57-71

Сайт: qanotsharq.com

Instagram: @qanotsharq

Telegram: t.me/qanotsharq

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид