«Ҳизбуллоҳ» Исроил билан можарода «кескинлашувнинг янги босқичи» ҳақида эълон қилди
Ҳамас раҳбари Яҳё Синварнинг ўлимидан кейин «Ҳизбуллоҳ» Исроил билан можарода «эскалациянинг янги фазаси» бошланганини эълон қилди, аммо бу билан нима назарда тутилганига аниқлик киритилмаган. Исроил армияси сентябр ойи охиридан буён Ливанда амалиёт ўтказмоқда ва «Ҳизбуллоҳ»нинг қатор етакчилари ўлдирилган.
Ливандаги шиаларнинг «Ҳизбуллоҳ» гуруҳи Исроил билан урушда янги босқичга ўтилаётганини маълум қилди, деб хабар беради Al Jazeera.
«Оператив штаб қарама-қаршиликдаги эскалациянинг янги босқичига ўтилишини эълон қилади», — дея гуруҳ баёнотидан иқтибос келтирган агентлик.
Эскалациянинг янги фазаси дейилганда нима назарда тутилаётгани яқин кунлар ичида маълум бўлиши қўшимча қилинган.
Бу баёнот Исроил мудофаа армияси Ғазо секторида фаластинликларнинг Ҳамас гуруҳи етакчиси Яҳё Синвар ўлдирилгани ҳақида хабар бериши ортидан янгради. Ливандаги гуруҳ Исроил ўтган йил октябридан буён Ғазода курашиб келаётган Ҳамасни қўллайди. «Ҳизбуллоҳ» мунтазам равишда Исроил шимолидаги ҳудудларни ўққа тутади, шу сабабли бу жойлар аҳолиси бўлган минглаб кишилар ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган.
Исроил 23 сентябр куни «Ҳизбуллоҳ»га қарши «Шимол ўқлари» номи билан амалиёт бошлаб, бундан мақсад шимолий ҳудудлар аҳолиси ўз уйларига хавфсиз қайтишини таъминлаш эканини маълум қилди. Амалиёт давомида гуруҳ раҳбари Ҳасан Насруллоҳ ва ҳаракатнинг бошқа юқори мартабали мулозимлари ўлдирилган. 1 октябр куни ЦАҲАЛ Ливан ҳудудида «чекланган» қуруқлик амалиёти бошлаганини эълон қилди, кейинроқ бир неча бор амалиёт ўтказиладиган ҳудудлар кенгайтирилди.
«Ҳизбуллоҳ» ўз баёнотида чегара ва ичкари ҳудудлари бўйлаб Исроил қўшинлари устига зарбалар сони оширилганини маълум қилган. Гуруҳ маълумотига кўра, Исроил амалиёти бошланганидан буён жангларда ЦАҲАЛнинг камида 55 жангчиси ҳалок бўлиб, тахминан 500 га яқини яраланган.
Ливан соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, Исроилнинг ўтган йил октябридан буён қилган ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлган ливанликлар сони 2,1 минг кишидан ортади.
Мавзуга оид
00:02 / 22.12.2024
Владимир Путин: «Суриядаги воқеалар бенефициари — Исроил»
16:40 / 20.12.2024
Ғазода ҳарбий базалар қурилмоқда. Исроил мустаҳкам ўрнашиб олмоқчи
18:08 / 19.12.2024
Исроил илк бор Яман пойтахтига зарба берди
14:47 / 18.12.2024