Ўзбекистон | 11:00 / 19.10.2024
1581
1 дақиқада ўқилади

Мисрнинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Мисрнинг янги элчиси Ўзбекистон ташқи ишлар вазирига ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.

Фото: Дунё

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири  Бахтиёр Саидов Мисрнинг янги элчиси этиб тайинланган Тамер Фатҳи Абдуссалом Ҳаммадни қабул қилди.

"Мисрнинг янги тайинланган Элчиси Тамер Фатҳи Абдуссалом Ҳаммад жанобларини қутлаб, ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилдик", – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида. 

Қайд этилишича, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўтган йили Қоҳирага амалга оширган расмий ташрифи истиқболли ҳамкорлик учун янги пойдевор қўйди. 

Фаол ва яқин муносабатлар кун тартибини бойитишда, шубҳасиз, элчихоналар муҳим ўрин тутади. Бахтиёр Саидов элчига Ўзбекистонда самарали ва муваффақиятли фаолият юритишини тилади.

Мавзуга оид