БМТ: уруш Ғазонинг ривожланишини 70 йил орқага сурди
«Ғазо уруши: Фаластин давлати учун кутилаётган ижтимоий-иқтисодий оқибатлар» номли ҳисобот чоп этилди.
Исроилнинг тажовузкорлиги Ғазо секторининг ривожланиши деярли 70 йил орқага сурилишига олиб келди.
Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури (БМТТД) ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ғарбий Осиё бўйича Иқтисодий ва ижтимоий комиссиясининг «Ғазо уруши: Фаластин давлати учун кутилаётган ижтимоий-иқтисодий оқибатлар» номли ҳисоботида айтилади.
«Ғазо 70 йил олдинги, 1955 йилдаги ривожланиш даражасига қайтди», деди БМТ Тараққиёт дастурининг Фаластин аҳолисига ёрдам кўрсатиш дастури махсус вакили ўринбосари Титосэ Ногучи Женевада бўлиб ўтган брифингда.
Ҳисоботга кўра, ўтган йил давомида эксклавда қашшоқлик даражаси кескин ошган. Ғазодаги ҳар тўрт кишидан уч нафари қашшоқликда яшайди.
Қайд этилишича, 2023 йил 7 октябрдан бошлаб Ғазода яқин тарихдаги энг йирик гуманитар офатлардан бири рўй бермоқда. Мавжуд вазият мисли кўрилмаган кўп қурбонлар, вайронагарчиликлар, озиқ-овқат хавфсизлиги йўқлиги ва оммавий кўчишларга олиб келди.
Исроилнинг Ғазо секторига ёрдам тарқатиш бўйича қатъий чекловлари инқирозни янада кучайтирди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти содир бўлаётган воқеалар барча фаластинликларнинг келажаги учун хавф туғдиришидан огоҳлантирди.
Мавзуга оид
16:40 / 20.12.2024
Ғазода ҳарбий базалар қурилмоқда. Исроил мустаҳкам ўрнашиб олмоқчи
11:15 / 12.12.2024
Ўзбекистон халқаро мажбуриятларни бажариш доирасида 530 дан ортиқ фуқаросини Яқин Шарқдан қайтарди
18:38 / 11.12.2024
Марказий Осиёда одам савдоси кўрсаткичлари пасаймаяпти – БМТ
12:20 / 05.12.2024