Евроиттифоқ Гуржистонда сайловлардаги қонунбузарликларни текширишга чақирди
Гуржистон Марказий сайлов комиссияси ва бошқа тегишли идоралар ўз вазифаларини бажариши, сайловлардаги қонунбузарликлар ва бу борадаги даъволарни текшириши керак, дея маълум қилди Брюссел.
Еврокомиссия ва Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел Гуржистондаги парламент сайловлари вақтидаги қонунбузарликларни текширишга чақирди. «Биз Гуржистон Марказий сайлов комиссияси ва бошқа тегишли органларни сайловдаги қонунбузарликлар ва даъволарни тезкор, ошкора ва мустақил равишда текшириш ҳамда кўриб чиқиш бўйича ўз бурчларини бажаришга чақирамиз», — дейилади Европа ташқи ҳаракатлар хизмати 27 октябр, якшанба куни эълон қилган баёнотда.
«Қонунбузарликлар аниқланиши ва тузатилиши керак, бу қадам сайлов жараёнига ишончни тиклаш учун зарур», — дейилади унда. Сўнгги ойларда Гуржистон халқи «демократик қадриятларга ва ўз мамлакатининг Европа Иттифоқига йўлига содиқлигини намойиш этди», дея қўшимча қилинди Брюсселда.
Европа Иттифоқи Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ЕХҲТ/ДИИҲБ)нинг якуний ҳисоботи ва тавсияларини кутмоқда, улар имкон қадар тезроқ амалга оширилиши керак. Айни пайтда Европа кенгаши раиси Шарл Мишел Гуржистон масаласини Европа кенгашининг норасмий саммити кун тартибига киритиш ниятида. Учрашув ноябр ойи бошида Будапештда бўлиб ўтади.
Тбилисида Европа тарафдорлари митингида ўн минглаб кишилар қатнашди
Ўн минглаб гуржилар Европа тарафдорлари намойишида иштирок этди. Бу ҳақда 20 октябр куни AFP хабар берди.
Тбилисининг марказий Озодлик майдонида намойишчилар Европа Иттифоқи ва Гуржистон байроқларини кўтариб олди, баъзилари «Гуржистон Европа Иттифоқини танлайди» деган баннерларни ушлаб туришган.
Аввалроқ, Гуржистон президенти Саломе Зурабишвили ҳам акцияга қўшилиш ниятида эканлигини маълум қилган эди: «Ишончим комилки, эртага сизлар кўп бўласизлар ва эртага сизлар билан бирга бўламан».
Митинг Гуржистоннинг бир қанча нодавлат ташкилотлари, жумладан, «Гуржистон Европа орбитаси» ва «Менинг овозим Европа Иттифоқи учун» коалицияси ташаббуси билан ўтказилди.
Мавзуга оид
11:31 / 23.12.2024
Зурабишвили: Гуржистон президенти ва бош қўмондони бўлиб қоламан
19:23 / 22.12.2024
Гуржистон бош вазири Кобахидзе президент Зурабишвилига жиноий жавобгарликка тортиш билан таҳдид қилди
13:47 / 21.12.2024
Еврокенгаш бош котиби: Тбилиси ташқи таъсирга оид қонунни ўзгартиришга ваъда берди
20:54 / 20.12.2024