Гуржистон бош вазири: Мухолифат ва ННТ конституциявий тузумга қарши чиқяпти
Давлат мамлакатдаги конституциявий тузумни силкитишга йўл қўймайди — Ираклий Кобахидзе.
Гуржистон мухолифати ва уни қўллаб-қувватловчи нодавлат ташкилотлар конституциявий тузумга қарши.
Бу ҳақда республика бош вазири Ираклий Кобахидзе Тбилисида бўлиб ўтган Вазирлар маҳкамаси йиғилишида Гуржистон мухолифати ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг 26 октябр кунги парламент сайловлари натижаларига муносабатини изоҳлар экан, маълум қилди.
Гуржистон Вазирлар маҳкамаси раҳбари сайловларда ҳукмрон «Гуржистон орзуси» партияси ғалаба қозонганига яна бир бор эътибор қаратди.
«Мамлакатимиздаги сайловлар мисли кўрилмаган даражада тинч муҳитда ўтди», – деди сиёсатчи ва Марказий сайлов комиссияси фаолиятини самарали деб атади.
Кобахидзенинг эслатишича, Гуржистон мухолифат партиялари ва уларни қўллаб-қувватловчи нодавлат ташкилотлар сайлов натижаларини тан олишдан бош тортадиган вазиятга биринчи марта дуч келаётгани йўқ.
Шу билан бирга, Гуржистон ҳукумати раҳбари давлат мухолифат ва нодавлат ташкилотларнинг мамлакатдаги конституциявий тузумга путур етказишига йўл қўймаслигига ишонтирди.
Кобахидзенинг таъкидлашича, ҳукумат учун устувор вазифа Европа интеграцияси йўли.
У ҳукмрон партиянинг сайловларда энг кўп қўллаб-қувватланган мухолифат партиясидан 890 минг кўп овоз олганига эътибор қаратди.
Кобахидзенинг қайд этишича, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) сайловларни кузатиш бўйича миссияси тарқатган маълумотларга мухолифат ҳам қарши.
Мавзуга оид
11:31 / 23.12.2024
Зурабишвили: Гуржистон президенти ва бош қўмондони бўлиб қоламан
19:23 / 22.12.2024
Гуржистон бош вазири Кобахидзе президент Зурабишвилига жиноий жавобгарликка тортиш билан таҳдид қилди
13:47 / 21.12.2024
Еврокенгаш бош котиби: Тбилиси ташқи таъсирга оид қонунни ўзгартиришга ваъда берди
20:54 / 20.12.2024