Ўзбекистон | 11:36 / 04.11.2024
5112
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳар ИИББ ходимларига 8 та BYD ва 15 та Damas берилди

Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан пойтахт ИИББда ўтказилган байрамда хизматда фойдаланиш учун ходимларга 8 та BYD, соҳавий хизмат ходимларига эса 15 та Damas топширилди. ИИББ матбуот хизматига кўра, автомобиллар ходимларга “давлат раҳбарининг топшириғи” билан берилган.

Фото: ИИББ

Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида байрам тадбири ўтказилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Тадбирда давлат раҳбари топшириғи билан хизматда фойдаланиш учун 8 та BYD ва 15 та Damas автотранспорт воситалари соҳавий хизмат ходимларига топширилди. ИИББга кўра, тақдим этилган мазкур транспорт воситалари соҳанинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш ва хизмат сифатини яхшилашда ўз ҳиссасини қўшади.

Шунингдек, Тошкент шаҳар ИИББда жойлашган хотира майдонида хизмат бурчини адо этиш вақтида ҳалок бўлган ички ишлар органлари ходимларининг хотираси ёд этиб, монументга гуллар қўйилди.

Тадбир давомида ўз хизмати билан касбдошларига ўрнак бўлган бир қатор ходимлар ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарларининг кўкрак нишони, фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Мавзуга оид