Жаҳон | 22:15 / 07.11.2024
8785
2 дақиқада ўқилади

Песков Ҳарриснинг сўзларига «Путин одамларни емайди» деб жавоб қайтарди

Сентябр ойида бўлиб ўтган АҚШ президентлик дебати чоғида Ҳаррис агар Доналд Трамп ғалаба қозонса, Владимир Путин уни «тушликка ейишини» айтган эди.

Фото: Коммерсантъ

Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШ вице-президенти Камала Ҳарриснинг Россия президенти ҳақидаги баёнотларига «Путин одамларни емайди» деган сўзлар билан жавоб берди.

Сентябр ойида бўлиб ўтган АҚШ президентлик дебати чоғида Ҳаррис агар Доналд Трамп ғалаба қозонса, Владимир Путин уни «тушликка ейишини» айтган эди.

«Путин одамларни емайди», деди Песков журналистнинг Ҳаррис гапларига изоҳ бериш ҳақидаги илтимосига жавобан.

ABC News телеканали томонидан 11 сентябр куни ўтказилган дебат чоғида Демократик партиядан президентликка номзод Камала Ҳаррис рақиби Доналд Трампни айрим сиёсатчилар, жумладан, Владимир Путин билан «дўст» бўлгани учун танқид қилди.

«Сизни тушликда еб қўядиган, диктатор деб аталадиган одам билан дўстлик деб ўйлаган нарсангиздан қанчалик тез воз кечасиз», деган эди у дебатда.

Ҳаррис шунингдек, агар президент республикачи бўлса, «Путин ҳозир Киевда ўтирган бўларди», деди. Унинг сўзларига кўра, Доналд Трамп агар президент бўлганида икки ярим йиллик жанглар ва Қўшма Штатлар томонидан «катта ҳарбий харажатлар» қилинганидан кейин «Украинани ташлаб қўйган бўларди».

Мавзуга оид