Жаҳон | 14:13 / 08.11.2024
1907
1 дақиқада ўқилади

Ғазо секторида Исроил ҳужумларида 16 фаластинлик ҳалок бўлди

Жебалия Белед қишлоғи, Нусайрат қочқинлар лагери ва Рафаҳ шаҳри нишонга олинган.

Фото: AP

Исроил армиясининг блокададаги Ғазо секторининг турли ҳудудларига уюштирган ҳужумлари натижасида 16 нафар фаластинлик ҳалок бўлди.

Соғлиқни сақлаш соҳасидаги манбалар маълумотларига кўра, сўнгги 34 кундан бери ҳужум остида бўлган эксклав шимолидаги Жебалия Белед қишлоғида бир турар жой биноси нишонга олинган. Отишма натижасида 5 нафар фаластинлик ҳалок бўлди, кўплари яраланди.

Жебалия Белед шаҳридаги бозорга учувчисиз учоқнинг ҳужуми оқибатида яна уч фаластинлик ҳалок бўлди.

Ғазо секторининг марказий қисмидаги Нусайрат қочқинлар лагерининг ғарбида бир тўда фаластинлик тинч аҳоли Исроил армиясининг нишонига айланди.

Ҳужум оқибатида 3 нафар фаластинлик ҳалок бўлди, яна 3 нафари яраланди. Эксклав жанубидаги Рафаҳ шаҳрида отишма натижасида беш нафар фаластинлик тинч аҳоли ҳалок бўлди, яна тўрт нафари яраланди.

Мавзуга оид