Ўзбекистон | 09:10 / 09.11.2024
11552
1 дақиқада ўқилади

Шахмат. Афрўза Ҳамдамова – икки карра жаҳон чемпиони

Шахмат бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз Афрўза Ҳамдамова яна бир тарихий натижага эришди.

Афрўза Бразилияда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатининг 16 ёшгача қизлар гуруҳида муддатидан аввал ғалаба қозониб, 2 карра жаҳон чемпионига айланди.

У 10 та партияда 9,5 очко тўплади (9 та ғалаба, 1 дуранг) ва энди охирги турда қандай натижа кўрсатишидан қатъи назар, бирорта рақиби унга ета олмайди.

Эслатиб ўтамиз, Самарқанд шахмат мактаби вакили ўтган йилги ФИДE жаҳон чемпионатида 14 ёшгача бўлган қизлар орасида ҳам муддатидан олдин ғолибликни қўлга киритган ва жаҳон чемпионига айланган Ўзбекистондаги илк аёл шахматчи бўлганди. 15 ёшли ҳамюртимиз бугун икки карра жаҳон чемпионига айланди.

Мавзуга оид