Тошкент вилоятида 3,3 триллион сўмлик солиқ қарздорлиги аниқланган — Бош прокуратура
2024 йилнинг ўтган даврида МИБга Тошкент вилоятининг ўзидан солиқ қарздорлиги бўйича 54 мингдан ортиқ 3,3 трлн сўмлик (қарийб 258 миллион доллар) ҳужжатлар келиб тушган. Ундан 1,8 трлн сўмлик ижро ҳужжатлари ундирилган ҳамда 158 миллиард сўмлик мол-мулклар хатланган.
Бош прокуратура матбуот хизматининг маълум қилишича, Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимларига солиқ қарздорликларини ундириш борасида жорий йилнинг ўтган даврида 54 мингдан ортиқ 3,3 трлн сўмлик ҳужжатлар келиб тушган.
«Кўрилган саъй-ҳаракатлар натижасида 21 мингта 1,8 трлн сўмлик ижро ҳужжатлари амалда ундирилган. Шунингдек, солиқ қарздорликлари бўйича ундирувлар билан боғлиқ ижро ҳужжатлари, жами 192 та 158 млрд сўмлик мол-мулклар хатланган. Ҳозирда 133 та 229,7 млрд сўмлик мол-мулклар реализация қилиш учун электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилган”, — дейилади хабарда.
Хусусан, 22 та ижро ҳужжати бўйича 1,2 млрд сўмлик солиқ қарзи мавжуд бўлган МЧЖга тегишли «ISUZU» русумли автомашина хатланиб, электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилган. Аукцион натижаларига кўра, автомашина 436 млн сўмга сотилиб, сотувдан тушган пул маблағлари солиқ қарзи учун йўналтирилган.
Маълум қилинишича, солиқ қарздорлигини ундириш борасида тадбирлар давом этмоқда.
Мавзуга оид
13:29 / 22.12.2024
Самарқандда табиий газ ва электрдан қарздорликни йўқ қилиб бермоқчи бўлган ходимлар ушланди
07:40 / 02.12.2024
Савдо корхоналари 10 ойда қанча солиқ тўлагани айтилди
23:10 / 22.11.2024
Малдив ороллари туристлардан ундириладиган солиқларни кескин оширади
12:27 / 22.11.2024