Келгуси ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди
Синоптиклар 25-27 ноябр кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси. Ҳаво бироз булутли бўлади, 25-26 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. 27 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 25 ноябрда кечаси -3...+2, кундузи +7...+12, 26-27 ноябрда кечаси -1...+4, кундузи +7...+12 даража бўлади.
Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, 25-26 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. 27 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 25 ноябрда кечаси -3...+2, кундузи +10...+15, 26-27 ноябрда кечаси -1...+4, кундузи +10...+15 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 25 ноябрда кечаси 0...+5, кундузи +13...+18, 26 ноябрда кечаси +2...+7, кундузи +15...+20, 27 ноябрда кечаси +2...+7, кундузи +17...+22; Навоий вилоятининг шимолида 25 ноябрда кечаси -3...+2, кундузи +7...+12, 26-27 ноябрда кечаси -1...+4, кундузи +7...+12 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 25 ноябрда 0...+5, кундузи +12...+17, 26-27 ноябрда кечаси +2...+7, кундузи +15...+20 даража бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +5...+10, кундузи 25 ноябрда +15...+20, 26-27 ноябрда +17...+22 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 25 ноябрда кечаси 0...+5, кундузи +10...+15, 26-27 ноябрда кечаси +2...+7, кундузи +10...+15 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...+5, кундузи +7...+12 даража бўлади.
Мавзуга оид
14:27
13 январ куни ёғингарчилик кутилмайди, айрим жойларда ҳарорат 14 даража иссиқ бўлади
10:52 / 11.01.2025
Келгуси ҳафта боши учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди
16:29 / 10.01.2025
Миграция агентлиги Қозоғистонда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини огоҳлантирди
12:25 / 10.01.2025