Британия ишчи кучи етишмовчилигини маҳбуслар билан қопламоқчи
Лондон иш берувчиларни рағбатлантириш орқали кўпроқ маҳбусларни ишга ёллаш ниятида. Бунда, асосий эътибор соғлиғида муаммоси бор ва ёш қонунбузарларга қаратилади.
Буюк Британия ҳукумати ишчи кучи етишмаётганига боғлиқ муаммони ўн минглаб маҳбуслар ва «Британияни ишлашга мажбурлаш» дастури доирасида жазо ўтаб чиққанлар орқали қоплашни режа қилмоқда, деб хабар беради The Times.
«Бирор ҳудудда масалан, қурувчилар етишмай қолса, маҳаллий қамоқхоналарда маҳбусларни бунга ўқитиш бўйича курслар ташкил этилади. Улар озодликка чиққанидан кейин муаммони ҳал этишга жалб қилинади», — дейилади хабарда.
Бундан ташқари, пенитенциар муассасаларда мутахассисликка эга маҳбусларни ишга жойлаштиришга ёрдам берадиган марказлар фаолият юритади.
Лондон иш берувчиларни рағбатлантириш орқали кўпроқ маҳбусларни ишга ёллашга ундамоқчи. Бунда, ишга жойлаштириш бўйича маслаҳат кенгашлари орқали маҳбуслар меҳмонхона бизнесига ҳам жалб этилиши мумкин.
26 ноябр куни эълон қилиниши кутилаётган расмий ҳужжатда асосий эътибор соғлиғида муаммоси бор ва ёш қонунбузарларга қаратилади. Экспертларнинг ҳисоблашича, улар «катта эҳтимол билан ишга ёллаш ва ўқитиш бўйича ташаббуслардан фойдаланади».
Мавзуга оид
03:11
Британия дронларга қарши янги турдаги радиочастотали қуролни синовдан ўтказди
18:56 / 22.12.2024
Британиялик ҳарбийлар оммавий равишда армиядан кетишни бошлади
21:42 / 19.12.2024
Британия Украина аскарларини тайёрлаш учун Украинага ўз инструкторларини юборади
18:03 / 12.12.2024