Жаҳон | 15:46 / 25.11.2024
2172
2 дақиқада ўқилади

Россия МВ 30 дан ортиқ Украина дрони йўқ қилинганини билдирди

Россия ҳаво ҳужумига қарши мудофаа кучлари Украинанинг 34 та учувчисиз учоқларини мамлакат ҳудуди узра тутиб олди, деб хабар қилди Россия Мудофаа вазирлиги. Курск области губернатори Украинанинг иккита ракетаси йўқ қилинганини айтди.

Фото: Evgeniy Maloletka/AP Photo/picture alliance

24 ноябр, якшанбага ўтар кечаси Россия ҳудуди узра Украинанинг 34 та учувчисиз учоғи тутиб олинди ва йўқ қилинди, деб хабар берди Россия Мудофаа вазирлиги ўз Telegram-каналида. Унинг маълумотларига кўра, ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Курск области ҳудудида 24 та дронни йўқ қилган, яна тўрттаси Липецк областида, иккитаси Белгород областида ва биттаси Орел областида уриб туширилган.

Ўз навбатида, Курск области губернатори Алексей Смирнов минтақа узра Украинанинг иккита ракетаси ва 27 та учувчисиз учоғи уриб туширилганини айтди. Расмий ҳудудга отилган ракеталар турига аниқлик киритмади. Айни вақтда маҳаллий Telegram каналлари Курскдаги кучли портлаш акс этган видеони чоп этди.

Украина Россия ҳужумларига жавобан Россиядаги нишонларга мунтазам равишда ҳужум қиляпти. Жорий ҳафтада Украина АҚШнинг розилиги билан биринчи марта Россия ҳудудига қарши узоқ масофали ракеталардан фойдаланди. Бунга жавобан Россия Днипродаги «Южмаш» заводига «Орешник» гипертовушли ракета ҳужумини уюштирди.

Мавзуга оид