Спорт | 23:08 / 25.11.2024
23368
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси лавозимига сайланди

25 ноябрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон МОҚнинг Бош ассамблеясида президент Шавкат Мирзиёев Миллий олимпия қўмитаси раиси лавозимига сайланди. МОҚ раисининг биринчи ўринбосари лавозимига Отабек Умаров, раис ўринбосари лавозимига Шерзод Ташматов, қўмита бош котиби лавозимига Ойбек Қосимов сайланди.

Фото: Миллий олимпия қўмитаси

Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг Бош ассамблеяси бўлиб ўтди. Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилди.

«Миллий олимпия қўмитаси раиси лавозимига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номзоди илгари сурилди ва бир овоздан сайланди.

Шунингдек, Бош ассамблея МОҚ раисининг биринчи ўринбосари лавозимига Отабек Умаровни, раис ўринбосари лавозимига Шерзод Ташматовни, қўмита бош котиби лавозимига Ойбек Қосимовни сайлади", — дейилади хабарда.

 

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Президент Администрацияси департаменти раҳбари Одил Абдураҳмонов, спорт вазири Адҳам Икрамов, Бош ассамблея аъзолари, шунингдек, федерация ва ассоциацияларнинг масъуллари ҳам қатнашди.

Мавзуга оид