Жамият | 07:30 / 26.11.2024
1820
1 дақиқада ўқилади

428 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги аниқланди

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Фото: Ўзэнергоинспекция

Фарғона вилояти, Олтиариқ туманида жойлашган “О.О.” фермер хўжалиги масъуллари томонидан электр қурилмаларини шартнома расмийлаштирмасдан электр тармоғига уланганлиги аниқланди. 

“Ўзэнергоинспекция” хабарига кўра, ушбу қоидабузарлик натижасида электр таъминоти корхонасига 428,1 млн сўмлик зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Мавзуга оид