Ўзбекистон | 12:20 / 27.11.2024
2923
1 дақиқада ўқилади

4 млрд сўмлик қум-шағал аралашмасини қазиб олиш ҳолати аниқланди

Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳрида 4,1 млрд сўмлик қум-шағал аралашмасини ўзбошимчалик билан қазиб олиш ҳолати аниқланди.

Фото: Прокуратура департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилишича, “Ф.Х.” МЧЖ масъул шахслари геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини олиб бориш учун  “Қувасой-1” қум-шағал кони ҳудудидан ажратилган ер майдонидан 18 344 куб метр қум-шағал аралашмасини ўзбошимчалик билан қазиб олган

Натижада давлат ва жамият манфаатларига 4,1 млрд сўм зарар етказилган. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид