Ўзбекистон | 12:50 / 29.11.2024
2246
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Покистон тарихий транспорт музейини барпо этишга тайёргарлик кўряпти

Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев Покистоннинг TCS транспорт-логистика компанияси раҳбари Халид Аван билан учрашув ўтказди.

Фото: Дунё

Мулоқот чоғида Ўзбекистоннинг логистик имкониятларидан унумли фойдаланиш, янги инфратузилма объектларини барпо этиш, юкларни етказиб беришнинг самарали йўналишларини шакллантириш, соҳадаги ҳамкорлик жараёнларига хорижий шерикларни жалб қилиш шартлари муҳокама қилинди.

Покистон вакили Марказий ва Жанубий Осиё йўналишидаги транспорт-логистика операцияларини кенгайтиришнинг янги механизмлари, мамлакатнинг "Карачи", "Гвадар" ва "Қосим" портлари ҳамда Ўзбекистон ҳудудлари ўртасида юкларни ташиш бўйича интеграциялашган логистика ечимлари устида ишлаётганини маълум қилди ва ушбу жараёнга хорижлик шерикларини жалб этиш таклифини илгари сурди.

Учрашувда интеграциялашган логистика ечимлари мавжуд инфратузилма объектларини модернизация қилиш ва янгиларини барпо этишни молиялаштириш, логистика бошқаруви жараёнларини рақамлаштиришга инвестиция киритишни кўзда тутиши таъкидланди.

Шунингдек, TCS раҳбари ижтимоий-маданий алоқаларни чуқурлаштириш мақсадида Ўзбекистон ва Покистонда ягона лойиҳа асосида тарихий транспорт музейини барпо этишга тайёрлигини билдирди.

Мавзуга оид