Жаҳон | 16:28 / 30.11.2024
968
2 дақиқада ўқилади

2024 йилда инсон фаолияти туфайли денгиз ва океанларда 50 минг сутемизувчи нобуд бўлди

Кўп ҳолларда денгиз жониворлари кемалар билан тўқнашиш натижасида ҳалок бўлади ёки жароҳатланади.

Фото: DPA / TASS

“Китларни ҳимоя қилиш фонди” маълумотларига кўра, бу йил океан ва денгиз сувларида инсон фаолияти туфайли 50 000 дан ортиқ сутемизувчилар, жумладан, 25 000 га яқин китсимонлар нобуд бўлган. Бу ҳақда “Китларни ҳимоя қилиш фонди” вакиллари Forbes нашрига хабар берди. Тадқиқотчиларнинг фикрича, бу рақамлар денгиз ҳайвонларини муҳофаза қилиш зоналарини кенгайтириш зарурлигини кўрсатади.

Китларнинг энг заиф популяцияларини (финваллар, букри китлар, Гренландия китлари ва кашалотлар) ҳимоя қилиш учун ҳайвонларнинг кемалар билан тўқнашуви оқибатларини юмшатиш чоралари кўрилиши зарур, деб таъкидлади ташкилот. Буларга денгиз сут эмизувчилари яшайдиган жойларда кемалар тезлигини камайтириш, кема қатновлари йўналишини бироз ўзгартириш, денгиз йўлларини синчковлик билан кузатиш ва бошқа чоралар киради.

 “Одатий йўлларда ҳайвонларни уриб юбориш — қайғули манзара. Лекин океанларда ҳам шундай ўн минглаб “урилган” ҳайвонлар борлигини биласизми? Кемалар билан тўқнашиш натижасида денгиз ҳайвонлари – китлар, дельфинлар, денгиз чўчқалари ва бошқа сутемизувчиларнинг тасодифий ҳалок бўлиши ёки жароҳатланишини ифодалайдиган махсус атама ҳам бор – ocean roadkill ”, — деди фонд раҳбари Василий Борисов.

Тадқиқотчиларнинг маълумотларига кўра, океан майдонининг камида 2,6 фоизига қўшимча ҳимоя чораларини жорий этиш орқали ҳайвонларнинг нобуд бўлиш хавфини сезиларли даражада камайтириш мумкин. Бу чоранинг асосини кема йўналишларида қоидаларни такомиллаштириш ташкил этади.

Мавзуга оид