Жаҳон | 11:32 / 30.11.2024
3535
2 дақиқада ўқилади

Грозев: РФ махсус хизматлари одамларни ёллашга таянмоқда

Ғарб кўп сонли агентларни чиқариб юборганидан сўнг, Россия махсус хизматлари одамларни ёллашга таянмоқда, деди Грозев. Унга кўра, Скрипаллар иши бўйича танилган Мишкин ва Чепига ҳам ёллаш билан шуғулланган.

Фото: AP

Россия махсус хизматлари одамларни ёллашга таянмоқда, чунки Ғарб давлатлари кўп сонли агентларини чиқариб юборганидан сўнг, улар «дунё бўйлаб сафар қила олмайди». Бу ҳақда 29 ноябр, жума куни «Дождь» телеканалида суриштирувлар билан шуғулланувчи журналист Христо Грозев айтиб ўтди.

Унга кўра, ёллаш Москва ва Севастополдан амалга оширилади. Бундан ташқари, Санкт-Петербургда Россия Қуролли кучлари Бош штаби Бош бошқармасининг одамларни ёллаш билан шуғулланувчи янги маркази очилди, дея қўшимча қилди Грозев.

«Мишкин ва Чепига жиноятчиларни ёллаш билан шуғулланмоқда»

Унинг таъкидлашича, Россия махсус хизматларининг тахминий агентлари Александр Мишкин ва Анатолий Чепига (шунингдек, Скрипалларни заҳарлаш бўйича ишда Петров ва Боширов исмлари билан ҳам машҳур) «бутун дунёдан жиноятчиларни ёллаш ва қайта ёллаш билан шуғулланади».

Россиянинг Украинадаги уруши бошида Мишкин кўпинча Украина ҳудудида диверсия ва саботажлар содир этган гуруҳ билан фронт ортида бўлган, аммо сўнгги маълумотларга кўра, у ҳозир ўқитиш билан машғул ва ёллаш билан шуғулланмоқда, деди Грозев.

Чепига, унинг сўзларига кўра, Москвадаги Мичурин проспектида яшайди ва «бошқа жосусларни — ҳам профессионал махсус кучларни, ҳам профессионал бўлмаган, жиноятчиларни тайёрлаш» билан шуғулланади.

Мавзуга оид