Суриянинг Идлиб вилояти бутунлай исёнчилар назоратига ўтди — ОАВ
Аввалроқ, улар Ҳалаб шаҳрини эгаллаган эди. Сурия армиясига исёнчилар кириб келган шаҳарнинг асосий ҳудудларидан «хавфсиз чекиниш» бўйича буйруқ берилгани таъкидланмоқда.
Исёнчилар Суриянинг Мараат ан-Нумон шаҳрини эгаллаб олди, Идлиб вилояти тўлиқ исёнчилар назоратига ўтди, деб ёзди Reuters манбаларга таяниб. Аввалроқ Сурия армияси исёнчилар Ҳалаб шаҳрининг катта қисмини эгаллаганини тан олган эди.
Сурия фуқаролик мудофааси, шунингдек, Сурия ва Россия авиацияси Ҳалаб шаҳридаги турар-жойлар, ёқилғи қуйиш шохобчаси ва мактабга ҳаводан зарбалар йўллагани ҳақида хабар берди. Қайд қилинишича, Москва Дамашққа қўшимча ҳарбий ёрдам ҳақида ваъда берган, у яқин 72 соат ичида етиб келиши мумкин.
Сурия армиясига исёнчилар кириб келган шаҳарнинг асосий ҳудудларидан «хавфсиз чекиниш» бўйича буйруқ берилгани таъкидланмоқда.
26 ноябр куни суриялик исёнчилар Ҳалаб шаҳри ва Идлиб вилоятига қарши ҳужум бошлади. Бу 2020 йилдан бери энг катта юриш бўлди. 29 ноябр куни исёнчилар Ҳалабга кирганини маълум қилди. Сурия ҳарбий қўмондонлиги маълумотларига кўра, ҳужумда оғир қуроллар ва учувчисиз самолётларга эга «минглаб хорижий ёлланма жангарилар» иштирок этмоқда.
Мавзуга оид
21:08 / 25.12.2024
The Telegraph: Сурия собиқ президентининг рафиқаси Асма Асад лейкоз туфайли бошқалардан изоляция қилинди
20:48 / 25.12.2024
Эрдўған Суриядаги курд қуролли гуруҳларини «кўмишга» ваъда берди
19:47 / 25.12.2024
Ал-Жўланий исёнчи гуруҳлар қуролларини ташлашга розилигини эълон қилди
12:10 / 25.12.2024