Uzbekistan Airways тўққиз ойда 477,1 млрд сўм соф фойда кўрди
Иқтисодиёт ва молия вазирлигига кўра, авиакомпания 2024 йил охирига қадар 37,3 минг дона рейсни амалга ошириши кутилмоқда — бу 2023 йилга нисбатан 15 фоизга кўп.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги транспорт, алоқа, туризм ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳаларида 2024 йил тўққиз ойлик якунлари бўйича эришилган натижаларини эълон қилди.
Қайд этилишича, Uzbekistan Airways акциядорлик жамияти жорий йил охирига қадар 37,3 минг дона рейсни амалга ошириши кутилмоқда — бу 2023 йилга нисбатан 15 фоизга кўп (2024 йилнинг тўққиз ойида 32,9 минг дона рейс амалга оширилган).
Авиакомпания бу орқали 6 миллион нафар йўловчига хизмат кўрсатади. Ҳисоб-китобларга кўра, Uzbekistan Airways’нинг 2024 йил давомида жами даромади 20 триллион 133,6 миллиард сўмни ва жами харажати 19 триллион 408 миллиард сўмни ташкил этади. Бунда соф фойда 725,6 миллиард сўмга етиши кутилмоқда. Таъкидланишича, январ—сентябр ойлари бўйича авиакомпаниянинг соф фойдаси 477,1 миллиард сўмни ташкил этган.
Шунингдек, Uzbekistan Airports АЖнинг 2024 йил давомида соф фойдаси 511,3 миллиард сўмга етиши кутиляпти (тўққиз ой якунлари бўйича соф фойда 426 миллиард сўмни ташкил этган).
Эслатиб ўтамиз, октябр ўрталарида Солиқ қўмитаси 2024 йилнинг уч чораги бўйича Ўзбекистоннинг энг йирик 10 та давлат ва хусусий сектордаги солиқ тўловчиларини маълум қилганди. Давлат корхоналари орасида НКМК, ОКМК ва UzGasTrade, хусусий сектор орасида эса UzBAT, Enter Engineering ва Tashkent Tabacco етакчилик қилган.
Мавзуга оид
13:28 / 10.12.2024
Uzbekistan Airways талабалар учун чипталарга чегирма эълон қилди
21:14 / 29.11.2024
Тошкент ва Лоҳур ўртасида авиақатнов йўлга қўйилди
21:10 / 10.11.2024
Тошкентдан Жиддага учган самолёт ортга қайтишга мажбур бўлди
22:49 / 05.11.2024