Ўзбекистон | 13:28 / 10.12.2024
5800
1 дақиқада ўқилади

Uzbekistan Airways талабалар учун чипталарга чегирма эълон қилди

Ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари талабалари барча маҳаллий авиақатновлар эконом-класс авиачипталари тарифлари учун 50 фоизгача чегирмадан фойдаланиши мумкин.

Фото: Kun.uz

Uzbekistan Airways қишки таътил олдидан талабалар учун чегирма эълон қилди. Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар берди.

«Uzbekistan Airways ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари талабалари учун барча маҳаллий авиақатновлар эконом-класс авиачипталари тарифларига 50 фоизгача чегирма эълон қилди», дейилади хабарда.

Чегирма 2024 йил 23 декабрдан бошлаб 2025 йил 7 январига қадар амалга ошириладиган авиақатновлар учун амал қилади.

Авиачипталарни компания сайтидан, авиакомпания агентларидан ҳамда Uzbekistan Airways Sales филиалидан харид қилиш мумкин. Бунинг учун давлат муассасасида ўқишни тасдиқловчи ҳужжат талаб қилинади.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг тегишли буйруғи билан олий таълим ташкилотлари талабалари, техникум, коллеж, касб-ҳунар мактаби ва академик лицейлар ўқувчиларига 2024/25-ўқув йили учун бериладиган қишки таътил 2024 йилнинг 25 декабридан бошланади ва 2025 йилнинг 7 январига қадар (шу куни ҳам) давом этади.

Мавзуга оид