Ўзбекистон | 09:40 / 03.12.2024
1358
2 дақиқада ўқилади

Ноябрда қиммат ва энг арзон палов қаерда тайёрлангани айтилди

Статистика агентлиги 2024 йил ноябр ойи учун палов индексини эълон қилди.

Фото: changeinuzbekistan.com

Унга кўра, энг қиммат палов Тошкент шаҳрида сотилган бўлиб, бир порцияси 34 500 сўм бўлган. Энг арзон ош эса Наманган вилоятида – 1 порцияси 22 200 сўмдан сотилган.

Ҳудудлардаги ош марказларида сотилаётган паловнинг бир порцияси учун ўртача нархлар қуйидагича бўлган:

🔸Қорақалпоғистон Р. – 25 700 сўм
🔸Андижон вилояти – 30 200 сўм
🔸Бухоро вилояти – 33 700 сўм
🔸Жиззах вилояти –28 800 сўм
🔸Қашқадарё вилояти – 30 700 сўм
🔸Навоий вилояти – 26 800 сўм
🔸Наманган вилояти – 22 200 сўм
🔸Самарқанд вилояти – 30 500 сўм
🔸Сурхондарё вилояти – 28 600 сўм
🔸Сирдарё вилояти – 25 700 сўм
🔸Тошкент вилояти – 27 300 сўм
🔸Фарғона вилояти – 26 600 сўм
🔸Хоразм вилояти – 30 000 сўм
🔸Тошкент шаҳри – 34 500 сўм

Нархларни рўйхатга олувчи томонидан кузатув ўтказилган кун ва вақтдаги нарх-наво қайд этилиб, бунда вақт ва жойига қараб нархлар ўзгариб туради. Мазкур маълумотларнинг шаклланиши жараёнида фақатгина танлаб олинган умумий овқатланиш муассасалари (ош марказлари)даги паловнинг ўртача нархлари ҳисобга олинган бўлиб, ресторан ва чойхоналардаги нархлар инобатга олинмаган.

Палов нархларини рўйхатга олиш учун умумий овқатланиш муассасалари танлови ҳар йили январ ойи янгиланади. Нархлар ўзгаришини объектив баҳолаш мақсадида янги кузатилган объектнинг ўтган давр учун нарх даражаси ҳам қайд этилади.

Мавзуга оид