2024 йил учун ташқи қарз лимити 5 млрд доллардан 7,3 млрд долларга оширилган
Ушбу маблағнинг 3,2 млрд доллари давлат бюджетини қўллаб-қувватлашга, 4,1 млрд доллари эса инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга ишлатилган.
2024 йил учун ташқи қарзларни жалб қилиш бўйича йиллик имзоланадиган янги битимларнинг чекланган ҳажми 5 млрд доллардан 7,3 млрд долларга оширилган. Бу ҳақда иқтисодчи Отабек Бакиров ёзди.
Жорий йилда жалб қилинган қарз маблағларининг 3,2 млрд доллари давлат бюджети тақчиллигини молиялаштириш учун, қолган 4,1 млрд доллари эса инвестиция лойиҳалари учун ишлатилган.
“Ташқи қарз йиллик лимитининг бундай кескин оширилиши 2020 йилдан бери биринчи марта кузатилмоқда.
Парламентда чиқиш қилган ҳукумат вакили ташқи қарз лимити оширилиши бўйича асослантирилган тушунтириш бермаган. Эҳтимолки, қарз лимитининг оширилиши ташқи қарз ҳисобидан молиялаштирилаётган лойиҳалар қиймати ошгани билан боғлиқ бўлиши мумкин”, деди Бакиров.
Маълумот учун, 2024 йил учун тасдиқланган қарз олиш лимити жами 5 млрд доллар эди, бюджетга – 2,5 млрд доллар, инвестиция лойиҳаларига – 2,5 млрд доллар.
Ички қарз олиш лимити ҳам 25 трлн сўмдан 30 трлн сўмгача кўтарилган.
Ўзбекистоннинг ташқи қарзи ҳам охирги йилларда шиддат билан ошиб боряпти. Хусусан, 2017 йил якунлари бўйича давлат қарзи 11,6 млрд долларни ташкил этган бўлса, 2024 йилнинг охирига келиб 39,7 млрд долларга етиши ёки 3,4 баробарга кўпайиши прогноз қилиняпти. Келгуси уч йил ичида давлат қарзи яна 40 фоиздан кўпроққа ошиши ва 2027 йилнинг охирига бориб 55,9 млрд долларни ташкил этиши мумкин.
Аввалроқ, депутатлар давлат органлари харажатларини деярли 10 трлн сўмга кўпайтиришни маъқуллаб бергани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
16:56 / 07.12.2024
Хитой кредитларининг иккита асосий хавфи айтилди
17:43 / 05.12.2024
Ҳукумат қонундан ташқари 10 трлн сўм харажат қилган. Депутатлар 9 дақиқада бу харажатларни қонунга киритиб берди
20:54 / 26.11.2024
Давлат бюджетининг 9 ойлик ижроси. Дефицит – 36 трлн сўм
18:33 / 26.11.2024