Хитой кредитларининг иккита асосий хавфи айтилди
Хитойнинг “Бир камар, бир йўл” ташаббуси кўплаб ривожланаётган давлатларда турлича қабул қилинмоқда. Ушбу ташаббус орқали темир йўллар, портлар ва қувурлар каби муҳим инфратузилма лойиҳаларига сармоя киритилаётган бўлса-да, бу кредитлар кўпинча яширин молиявий ва сиёсий хатарларни ўз ичига олади, дея ёзади The Economist.
The Economist 5 декабр куни эълон қилган мақолада муаллифлар Ци Лю ва Лейна Мозли Хитой кредитларининг давлатлар учун икки асосий хавфини таъкидлаб ўтган.
Биринчи хавф – бошқа кредитларнинг нархи ошиб кетиши. Хитойдан кредит олган мамлакатлар бошқа молия ташкилотларидан қарз олишда қийинчиликка дуч келади. Чунки Хитой кредит шартномаларининг шаффоф эмаслиги халқаро кредиторларни хавотирга солади, қарз олувчи мамлакат мазкур кредитлар билан яширин мажбуриятларни ҳам олган бўлиши мумкинлиги назарда тутилади. Бундай эҳтимолнинг борлиги эса қарз риски ва нархи ошишига олиб келади.
Иккинчи хавф иқтисодий эмас, балки сиёсий мақсадлар билан боғлиқ. Жаҳон банкига ўхшаш халқаро ташкилотлардан фарқли равишда, Хитойнинг кредитлари кўпинча сиёсий таъсирни оширишга қаратилган бўлиб, иқтисодий самарадорликни энг биринчи ўринга қўймайди. Бу эса сармоячиларда бундай кредитларнинг қайтарилишига нисбатан ишончсизлик уйғотади.
Хитой кредитлари кўплаб камбағал мамлакатларга инфратузилмани ривожлантиришга ёрдам берган бўлса-да, уларнинг қарз юки ортишига ҳам олиб келган. Мақолада қайд этилишича, дунёдаги 78 та энг қашшоқ мамлакатнинг кредит фоизи бўйича тўловлари 2012 йилдан 2022 йилгача 4 баравар ошиб, 24 млрд долларга етган. Бу ҳолат қарздор давлатларнинг иқтисодий аҳволини ёмонлаштириши мумкин.
Мавзуга оид
22:10
АҚШ Хитойнинг эски чипларига нисбатан тергов бошлади
11:25
Хитойда 2024 йилнинг энг яхши автомобиллари эълон қилинди
21:44 / 22.12.2024
Хитойда дунёдаги энг катта сувости туннелининг қурилиши якунланди
17:13 / 20.12.2024