АҚШнинг Ойга миссиялари 2026 ва 2027 йилларга қолдирилди
Америка космик агентлигининг Artemis II дастури 2026 йил апрелига, Artemis III 2027 йилнинг ўрталарига қолдирилди.
Астронавтларнинг Ой атрофида учишини ўз ичига олган Artemis II миссиясининг бошқариладиган синов парвози 2026 йилнинг апрелигача қолдирилди. Бу ҳақда 5 декабр, пайшанба куни АҚШ Миллий аэронавтика ва коинот бошқармаси (NASA) раҳбари Билл Нелсон маълум қилди.
Астронавтларни Ернинг табиий сунъий йўлдошига қўндириш бўйича Artemis III миссияси 2027 йилнинг ўрталарига қолдирилди.
Кечикиш иссиқликдан ҳимояланган экран билан боғлиқ муаммони ҳал қилиш, шунингдек, SpaceX аппарати экипажсиз муваффақиятли қўниши ва парвоз давомида ёнилғи қуйиш жараёнини намойиш этиш зарурати билан боғлиқ, дея таъкидлади NASA.
Марсга бошқариладиган парвоз йўлидаги босқичлардан бири
Artemis дастурини уч босқичда ишга тушириш қарори Доналд Трампнинг биринчи муддатида қабул қилинган. Шунингдек, у Ой станциясини қуришни ҳам назарда тутади. Бу Марсга бошқариладиган парвоз сари қадамлардан биридир.
Artemis Европа космик агентлиги ва Airbus билан ҳамкорликни кенгайтиришни назарда тутган. У Orion космик кемасининг асосий элементларини ишлаб чиқариши керак эди.
Америка космик агентлигининг биринчи Apollo Ой дастури 1961-1972 йилларда амалга оширилган.
Мавзуга оид
17:17
АҚШ рекорд миқдордаги Ўзбекистон фуқароларини депортация қилди
12:54
Тоза ҳаво ва саломатлик учун – Калифорния штати 2035 йилдан фақат электромобиллар сотувига рухсат беради
11:59 / 22.12.2024
Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш доирасида АҚШ билан баённома имзолади
11:30 / 21.12.2024