Болалар масалалари бўйича комиссиянинг янгиланган таркиби тасдиқланди
Президент фармони билан республика комиссиясининг янгиланган таркиби ва ҳудудий комиссияларнинг намунавий таркиблари ҳам тасдиқланди.
Шавкат Мирзиёев 2 декабр куни «Болалар масалалари бўйича комиссиялар фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади.
Фармон билан Болалар масалалари бўйича миллий комиссиянинг янгиланган таркиби ҳамда Болалар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва туман (шаҳар) комиссияларининг намунавий таркиблари тасдиқланди.
Президент фармонига мувофиқ Болалар масалалари бўйича миллий комиссиянинг янгиланган таркиби қуйидагича бўлди:
- Абдулла Арипов — Ўзбекистон бош вазири, миллий комиссия раиси;
- Мансурбек Оллоёров — президент маслаҳатчиси — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори, миллий комиссия раиси ўринбосари;
- Шаҳноза Мирзиёева — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари, миллий комиссия раиси ўринбосари;
- Рустам Жўраев — Миллий гвардия қўмондони, миллий комиссия раиси ўринбосари;
- Зулайҳо Маҳкамова — бош вазир ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси;
- Орзигул Қозихонова — Олий Мажлис Сенати Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси (келишув асосида);
- Нодир Жумаев — Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фан, таълим, ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси (келишув асосида);
- Исроил Адҳамов — бош прокурор ўринбосари;
- Ҳилола Умарова — мактабгача ва мактаб таълими вазири;
- Қўнғиротбой Шарипов — олий таълим, фан ва инновациялар вазири;
- Пўлат Бобожонов — ички ишлар вазири;
- Асилбек Худаяров — соғлиқни сақлаш вазири;
- Озодбек Назарбеков — маданият вазири;
- Адҳам Икрамов — спорт вазири;
- Шерзод Шерматов — рақамли технологиялар вазири;
- Ботир Зоҳидов — камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири;
- Шухрат Халмухамедов — мудофаа вазири;
- Илҳом Норқулов — иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари;
- Қаҳрамон Қуронбоев — Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси;
- Содиқ Тошбоев — Дин ишлари бўйича қўмита раиси;
- Алишер Саъдуллаев — Ёшлар ишлари агентлиги директори;
- Мукаррам Нурматова — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари;
- Нуриддин Холиқназаров — Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий;
- Отабек Ҳасанов — Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари;
- Нигина Раҳимова — «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази директори;
- лавозими бўйича — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги масъул ходими, миллий комиссия котиби.
Болалар масалалари бўйича миллий комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Мавзуга оид
14:21 / 10.12.2024
Украина РФ ва эгаллаб олинган ҳудудлардан 5 нафар болани қайтарди
11:33 / 23.11.2024
Ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни жойлаштиришнинг муқобил шакллари жорий этилмоқда
10:53 / 16.11.2024
Ҳаёти ёки соғлиғи хавф остида қолган болалар ота-онасидан олиб қўйилиши мумкин
12:30 / 26.10.2024