Тбилисида махсус кучлар намойишчиларни сув пуркагичлар билан тарқатиб юборди
Гуржистон пойтахтидаги оммавий норозилик намойишларининг ўнинчи кунида махсус кучлар намойишчиларни сув пуркагичлар ва кўздан ёш оқизувчи газ билан тарқатди. Бунга пиротехника воситаларидан фойдаланиш сабаб бўлган, деб ёзади ОАВ.
Гуржистон пойтахтида махсус кучлар сўнгги уч кун ичида илк бор Руставели проспектидаги намойишчиларни сув пуркагичлар ва кўздан ёш оқизувчи газ ёрдамида тарқата бошлади. Бу ҳақда 7 декабр, шанбага ўтар кечаси "Грузия Online" портали хабар берди. Тарқатишга сабаб намойишчиларнинг пиротехника воситаларидан фойдалангани бўлган, деб ёзади газета.
Полиция Гуржистон парламенти жойлашган проспектдаги митингни тарқатиб юбориши бошланганидан икки ярим соат ўтиб, деярли ҳеч қандай намойишчилар қолмади, деб ёзади Paper Kartuli Telegram-канали. Намойишчиларнинг бир қисми шаҳар қирғоқбўйига кўчиб ўтди, намойишчилар ва номаълум шахслар ўртасида муштлашув юз бериб, улар машиналаридан тушиб «норозилик билдирган», деб ёзади канал.
Гуржистон президенти Саломе Зурабишвили X ижтимоий тармоғида бош вазир Ираклий Кобахидзенинг Тбилиси кўчаларида зўравонликлар тўхтаганини айтган сўзларига изоҳ берди. «Ёлғон! Агар кўчада зўравонлик тўхтаган бўлса, бугунги тарқатиб юборишнинг маъноси қандай? Аёллардан ўч олишдан мақсад нима?» - деб ёзди у.
Гуржистонда мухолифат етакчилари қўлга олинмоқда
4 декабр куни кечқурун Тбилисидаги митингда «Кучли Гуржистон» мухолифат коалицияси етакчиларидан бири Александр Элисашвили, шунингдек, «Ахали» мухолифат партияси аъзоси Зураб Датунашвили қўлга олинди. ОАВ хабарига кўра, мухолифатчилар норозилик митинги ўтаётган парламент биносидан унча узоқ бўлмаган меҳмонхонадан чиқишда қўлга олинган.
Бир неча соат олдин хавфсизлик кучлари мухолифатдаги «Ўзгариш учун коалиция» раҳбари Ника Гварамияни майда безорилик ва полиция талабларини бажармаганлик учун маъмурий иш бўйича қўлга олди. У вақтинчалик ҳибсхонада, калтакланган, деди сиёсатчининг адвокати Дито Садзаглишвили. «Унинг қорнига урилган ва зарбалардан бири туфайли ҳаво етишмаслиги сабабли у бир неча сония давомида ҳушидан кетган», — дея Тбилисидаги SOVA нашри адвокатнинг сўзларидан иқтибос келтирган. Унинг мижози устидан суд жараёни 48 соат ичида бўлиб ўтиши керак. «У ёки бу раҳбарнинг ушланиши гуржи халқининг Россия режимига қарши норозилигига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаслиги керак», — дея адвокат Гварамиянинг сўзларини келтирган.
4 декабр куни тушдан кейин Тбилисида бир қатор мухолифат партиялари, жумладан, собиқ президент Михаил Саакашвилининг «Ягона миллий ҳаракат» (ЯМҲ) партияси офислари «зўравонликларни ташкиллаштириш» бўйича жиноий иш доирасида тинтув қилинди. ИИВ Марказий криминал полиция департамент бошлиғи Теймураз Купатадзе етти киши ушланганини билдирди.
Мавзуга оид
14:03 / 11.12.2024
Оммавий тартибсизликлар ташкил қилишга тайёргарлик кўрганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда
09:10 / 04.12.2024
Гуржистонда полиция парламент биноси яқинида намойишчиларни тарқатмоқда
09:06 / 03.12.2024
Тбилисидаги намойишларда 220 дан ортиқ киши қўлга олинди
07:57 / 03.12.2024