Axios: Трамп Зеленский билан Парижда учрашишни истамаган
Франция президенти АҚШ сайланган президентини Зеленский билан учрашишга кўндира олди. Бунинг учун Эммануэл Макронга бир неча кун керак бўлди.
АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп Украина президенти Володимир Зеленский билан Парижда учрашишни истамаган ва фақат Франция президенти Эммануэл Макроннинг шошилинч кўндиришидан сўнг учрашувга рози бўлди, деб хабар берди Axios ахборот ресурси 8 декабр, якшанба куни манбаларга таяниб.
Нашр суҳбатдошларига кўра, Макрон бир неча кун давомида Трампни Зеленский билан учрашишга кўндиришга уринган. Уч томонлама учрашув ўтказиш қарори сўнгги дақиқада қабул қилинди. Axios манбаларидан бири учрашув 45 дақиқа давом этгани ва «яхши ва самарали» бўлганини даъво қилмоқда.
Зеленский: «Самарали учрашув»
Зеленский Парижда Доналд Трамп ва Эммануэл Макрон билан учрашувни «самарали» деб атади. У Трампга «ҳар доимгидек қатъиятли» бўлгани учун миннатдорчилик билдирди. «Биз ҳаммамиз бу урушни имкон қадар тезроқ ва адолатли тарзда тугатишни хоҳлаймиз», деб таъкидлади Украина президенти.
Зеленский ва Макрон билан учрашувнинг эртасига Трамп Украинада зудлик билан ўт очишни тўхтатишга ва музокараларни бошлашга чақирди. Унинг сўзларига кўра, Зеленский Россия билан «бу жинниликни тўхтатиш» учун келишувга эришмоқчи.
Мавзуга оид
19:00 / 23.12.2024
Трамп: АҚШ ҳукумати расман фақат иккита жинсни - эркак ва аёлни тан олади
17:01 / 23.12.2024
Трамп Панама каналини олиб қўйиш билан таҳдид қилди
13:17 / 23.12.2024
Трамп Пентагон раҳбари ўринбосари лавозимига миллиардер Файнберг номзодини илгари сурди
10:43 / 23.12.2024