Жаҳон | 13:17
1254
1 дақиқада ўқилади

Трамп Пентагон раҳбари ўринбосари лавозимига миллиардер Файнберг номзодини илгари сурди

Cerberus Capital Management LP хусусий инвестиция компанияси асосчиси ва директорларидан бири Стивен Файнберг АҚШ мудофаа вазири ўринбосари лавозимига номзод бўлди.

Стивен Файнберг Фото: X / yashar

АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп мудофаа вазири ўринбосари лавозимига миллиардер Стивен Файнберг номзодини илгари сурмоқда. Бу ҳақда у 22 декабр, якшанба куни Truth Social ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Файнберг Cerberus Capital Management LP хусусий инвестиция компанияси асосчиси ва директорларидан бири. Reuters хабарига кўра, фирма мудофаа пудратчиларига ҳам сармоя киритади.

Трампнинг таъкидлашича, 2017 йилдан 2021 йилгача бўлган президент сифатидаги биринчи муддати давомида тадбиркор разведка маслаҳат кенгашида ишлаган.

Пентагоннинг бўлажак раҳбари жанговар фахрий ва Fox News бошловчиси Пит Хегсет бўлиши мумкин. Бироқ, унинг тайинланиши 2017 йил сентябр ойида содир бўлган зўрлаш бўйича айбловлар туфайли шубҳа остида қолмоқда. Хегсет ўз айбини рад этади.

Мавзуга оид