Жанубий Корея парламенти президентни «зудлик билан» ҳибсга олиш ҳақидаги қонун лойиҳасини қабул қилди
Миллий ассамблея ҳарбий ҳолат эълон қилишда иштирок этган 8 кишини ҳибсга олишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини маъқуллади.
Жанубий Корея Миллий Ассамблеяси (парламент) 3 декабр куни ҳарбий ҳолат эълон қилинганидан кейин президент Юн Сок Ёлни «зудлик билан» ҳибсга олишни назарда тутувчи резолюция лойиҳасини қабул қилди.
Yonhap агентлиги хабарига кўра, Миллий ассамблеяда ҳарбий ҳолат эълон қилишда иштирок этган 8 кишини ҳибсга олишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси бўйича овоз бериш жараёни бўлиб ўтди. Қарор лойиҳаси 190 овоз билан қабул қилинди, 95 овоз унга қарши бўлди. «Зудлик билан ҳибсга олиш» ташаббуси остидаги шахслар орасида 8 киши, жумладан, Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл, собиқ мудофаа вазири Ким Ён Хён ва собиқ ички ишлар вазири Ли Сан Мин ҳам бор.
Аввалроқ, Миллий ассамблея етарли овоз тўпланмагани боис президент Юн Сок Ёлга импичмент эълон қилиш ҳақидаги резолюцияни қабул қила олмаган эди. Бу сафар мухолифат уни ҳибсга олиш ҳақидаги қонун лойиҳасини кун тартибига қўйди ва қабул қилинишига эришди.
Президент Юн Сок Ёл 3 декабр куни мухолифатнинг «давлатга қарши фаолиятга» алоқадорлигини баҳона қилиб, ҳарбий ҳолат эълон қилди. Аммо парламент фавқулодда йиғилиш ўтказиб, ҳарбий ҳолатни бекор этиш ҳақидаги қарорни қабул қилди. Парламент қароридан сўнг, президент ўз фикрини ўзгартирди, Вазирлар Маҳкамаси йиғилишини чақирди ва ҳарбий ҳолат бекор этилганини расман эълон қилди. Кейинроқ Жанубий Корея президентига «давлатга хиёнат» иши бўйича тергов олиб борилаётгани учун мамлакат ташқарисига чиқиш тақиқланди.
Мавзуга оид
17:38 / 11.01.2025
Jeju Air самолёти «қора қути»лари ҳалокатдан 4 дақиқа олдин ёзишни тўхтатгани маълум бўлди
22:59 / 09.01.2025
Hyundai компанияси 2025 йилда Жанубий Корея иқтисодиётига 16,7 млрд доллар сармоя киритади
18:48 / 09.01.2025
Жанубий Кореяда президентни тергов қилишга қаратилган қонун лойиҳаси рад этилди
18:41 / 07.01.2025