Ўзбекистон | 12:30 / 11.12.2024
1235
2 дақиқада ўқилади

Санитария-эпидемиология қўмитасига қўшимча вазифалар юкланди

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистондаги санитария ва фитосанитария шартлари тўғрисида Жаҳон савдо ташкилоти аъзо давлатларини хабардор қилиш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасига қўшимча вазифалар юкланди:                                                

  • озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш учун қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, қоидалар, низомлар тўғрисида ЖСТ аъзо давлатларини мунтазам хабардор қилишни таъминлаш;                                
  • санитария ва фитосанитария чора-тадбирлари тўғрисидаги лойиҳаларни эътироз ва таклифлар олиш учун ЖСТ аъзо давлатларига юбориш;                       
  • ЖСТ аъзо давлатларининг эътироз ёки таклифлари ва қаршиликлари асосида чора-тадбирлар лойиҳаларини қайта ишлаш учун ташаббускор ваколатли давлат органларига киритиш;                                                                 
  • ЖСТ аъзо давлатлари ва манфаатдор томонларнинг асосланган сўровларига жавоблар юбориш.
  •  

Президент фармонига мувофиқ, Жаҳон савдо ташкилотининг Санитария ва фитосанитария чора-тадбирлари тўғрисидаги битими (SPS Agreement) талабларидан келиб чиққан ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг марказий аппаратида 3 та штат бирлигидан иборат Санитария ва фитосанитария чора-тадбирлари бўйича Ахборот маркази ташкил этилди.

Мавзуга оид