Жаҳон | 14:10 / 13.12.2024
4840
2 дақиқада ўқилади

АҚШ биринчи марта Dark Eagle гипертовушли ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди

Ракета соатига 6 минг километрдан ортиқ тезликда 3 минг километргача масофани босиб ўтиши мумкин.

Фото: defense.gov

АҚШ ҳарбий кучлари 12 декабр куни Dark Eagle номи билан танилган узоқ масофали гипертовушли ракетани (Лонг Range Hypersonic Weapon, ЛРҲW) муваффақиятли синовдан ўтказди. Пентагон хабарига кўра, ракета Флориданинг Канаверал бурунидаги космодромдан учирилди.

Dark Eagle Lockheed Martin корпорацияси томонидан ишлаб чиқарилган. У кенг кўламли зарба бериш ва мустаҳкам мудофаа чизиқларини ёриб ўтиш қобилиятига эга. Ракета 6 минг километр/соатдан ортиқ тезликда 3 минг километргача масофани босиб ўтиши мумкин.

Битта қурилманинг нархи 41 миллион доллар туради.

LRHW АҚШнинг гипертовушли қурол яратиш стратегиясининг бир қисмидир. Мамлакат 2020 йилда Ўрта ва қисқа масофага учувчи ракеталардан воз кечиш тўғрисидаги шартномадан чиқиб кетганди. Мазкур шартномага аъзо давлатларга 500 километрдан 5,5 минг километргача бўлган масофага учувчи баллистик ва қанотли ракеталарга эга бўлиш тақиқланади.

Ноябр ойи ўрталарида Ҳиндистон ўзининг биринчи узоқ масофали гипертовушли ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказганди. Ракета ҳар хил турдаги жанговар каллакларни 1500 км масофага етказишга қодир.

Мавзуга оид